30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Сафдор” махсус унвони ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари ва чет давлатлар таълим муассасалари (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан келишув асосида юборилган) курсант (тингловчи)лари сафига қабул қилинган шахсларга уларни қабул қилиш билан бир вақтда берилади, сержантлар таркибининг махсус унвонига эга ходимлар бундан мустасно”;
31-банднинг биринчи хатбошиси “тайёрлаш дастури бўйича” сўзларидан кейин “махсус касбий тайёргарлик курсларини” сўзлари билан тўлдирилсин;
32-банднинг иккинчи хатбошиси “Ички ишлар органлари” сўзларидан олдин “Бошланғич касбий тайёргарликдан ўтиб,” сўзлари билан тўлдирилсин;
33-банднинг олтинчи хатбошисидаги “қабул қилиниб” сўзлари “тайинланиб” сўзига алмаштирилсин;
36-банднинг учинчи хатбошиси “Ички ишлар вазирлиги Академиясининг” сўзларидан кейин “, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ёки Жамоат хавфсизлиги Университетининг” сўзлари билан тўлдирилсин;
42-банднинг иккинчи хатбошиси “ихтиёрида бўлганда” сўзларидан кейин “(бола парваришлаш таътили берилган ходимлар бундан мустасно)” сўзлари билан тўлдирилсин;
58-банд қуйидаги мазмундаги “з” кичик банд билан тўлдирилсин:
“з) ходимга бола парваришлаш таътили берилганида, эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ички ишлар органлари ихтиёрига олиниши мумкин.
Ходимлар болани парваришлаш учун берилган таътил муддати тугамасдан хизмат мажбуриятларини бажаришга киришиш ҳуқуқига эга.
Болани парваришлаш учун берилган таътилдан чиққан ходим муқаддам эгаллаган лавозимига (агар бўш бўлса), бунинг имкони бўлмаса, бошқа тенг лавозимга тайинланади”;
68-банднинг биринчи хатбошиси “ўқишга кирган фуқаролар билан” сўзларидан кейин “(тўлов-контракт асосида ўқишга кирганлар бундан мустасно)” сўзлари билан тўлдирилсин;
69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“69. Хизматга қабул қилинган фуқаролар (курсантлар ва махсус касбий тайёргарлик курслари тингловчилари бундан мустасно) мажбурий тартибда уч ой муддатли бошланғич касбий тайёргарликдан ўтадилар”;
Do'stlaringiz bilan baham: |