11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш ички ишлар органларининг кадрлар бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Номзоднинг тегишли ҳужжатларини йиғиш жараёнида унга бир пайтнинг ўзида ўрганиш босқичидан ўтиш учун йўлланма берилади”;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“15. Қуйидаги номзодлар, истисно тариқасида, танлаб олиш тадбирларининг саралаш босқичидаги тест синови ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан озод этилади:
илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар;
олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаганлар;
профессор-ўқитувчи ва илмий таркиб лавозимларига номзодлар;
эксперт-криминалистика, иш юритиш, киберхавфсизлик, ахборот технологиялари, таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига номзодлар;
спорт мусобақаларининг (Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин)) индивидуал турларида ғолиб чиққан номзодлар;
талабалар, магистрлар ёки докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган номзодлар.
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари хизматга қабул қилинишида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда устунликка эга бўлади”;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“17. Ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган, шунингдек, шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан хизматга қабул қилинади ва ички ишлар органларининг бошланғич касбий тайёргарлик курсларига юборилади.
Бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаган ва белгиланган сертификатга эга бўлган ходимлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан тегишли лавозимга тайинланади”;
23-бандда:
биринчи хатбоши “тайинланади ва унга” сўзларидан кейин “лавозимга тайинланган пайтидан бошлаб” сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошидаги “уч ойдан” сўзлари “бир йилдан” сўзлари билан алмаштирилсин;
Do'stlaringiz bilan baham: |