Самарканд аэропортида «Циклон-Авиа» хамкорликдаги


в) 4-банддаги “Кадрлар бош бошқармаси” сўзлари “Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти” сўзлари билан алмаштирилсин. 5


Download 0.51 Mb.
bet51/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1332191
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
ПК 10 сон ИИО профессионал тузилмага айлантириш 20 01 2023 кулланма

в) 4-банддаги “Кадрлар бош бошқармаси” сўзлари “Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти” сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4375-сон қарорида:
а) 8-банднинг “г” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“г) Темурбеклар мактаби» битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда якка тартибдаги якуний суҳбат ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади”;
б) 3-иловада:
1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ҳамда Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни танлаш ва саралаш тартиби тегишинча Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади”;
5-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
“Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларнинг кийим-бош намуналари ва кийиниш тартиби Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади”.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5076-сон қарорида:
а) 4-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
“Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети ва Ички ишлар вазирлиги Махсус тайёргарлик ўқув маркази томонидан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган тартибда бошланғич касбий тайёргарлик курслари ташкил этилади”;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 9-банднинг “а” кичик банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқитиш маблағлари ҳисобидан бир ўқув йили даврига Академиянинг кафедраларига уларнинг штатлар сонининг 30 фоизигача бўлган миқдорда ўқитувчиларнинг қўшимча штат бирликларини киритиш”;
в) 11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги “50” рақами “30” рақами билан алмаштирилсин.
ИИВ Сурхондарё академик лицейи


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling