ИИВ Академиясида хорижий мамлакатлар ИИО (полиция) кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда йўлга қўйиш:
-Академиянинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини амалга ошириш;
-хорижий мамлакатлар ИИО (полиция) кадрларини қабул қилиш, тайёрлаш ва битирув тадбирларини амалга ошириш тартибини белгилаш;
-хорижий мамлакатлар ИИО (полиция) кадрлари вақтинча яшаши ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш;
-хорижий мамлакатлар ИИО (полиция) кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини молиялаштириш чораларини (белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида) белгилаш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси
|
2023 йил май
|
Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов,
А.Икрамов, Р.Хатамов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Б.Саидов)
|
|
Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ИИОнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари бўлинмалари ходимларини “Фуқаролар билан ишлаш модули” асосида ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш:
-ходимларни уларнинг соҳавий хизматда ишлаш лаёқатини аниқлаш мақсадида ҳар уч йилда бир маротаба алоҳида ўқув дастури асосида ўқитиш;
-ўқув курслари якунида умумий ва махсус модуллар бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат бериш.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
2023 йил март
|
Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)
|
|
2023 йил якунига қадар ИИВ Академияси ва Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилар таркиби фаолиятини “Smart reyting” автоматлаштирилган электрон рейтинг ахборот тизими орқали баҳолаш тартибини жорий этиш.
|