9. Департамент қуйидаги мажбуриятларга эга:
ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
ички ишлар органларида маънавий-маърифий, кадрлар сиёсатини амалга ошириш, таълимни ташкил этиш, жисмоний ва жанговар тайёргарлик, тиббий хизмат кўрсатишда қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик принципларига амал қилиш;
ички ишлар органларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларни самарали ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида қонунийлик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
ИИО музейлари, кутубхона ва ахборот-ресурс марказларининг фондини бойитиш, шахсий таркиб ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш чораларини кўриш;
шахсий таркибни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни психологик таъминлаш чораларини кўриш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмаларининг иш фаолияти ҳақидаги зарур маълумотларни тайёрлаш ва ИИВ раҳбариятига тақдим этиш.
Департамент қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10. Департамент ўзига юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
4-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш
11. Департаментга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи (кейинги ўринларда-Департамент бошлиғи) раҳбарлик қилади.
12. Департамент бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга эга.
13. Департамент бошлиғи:
Департамент ишини ташкил этади ва фаолиятига раҳбарлик қилади;
Департаментга юклатилган вазифалар, функциялар ва мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
Do'stlaringiz bilan baham: |