кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш, ходимларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, соғлиғини сақлаш;
идоравий таълим, спорт-соғломлаштириш ва тиббиёт муассасаларининг самарали фаолиятини ташкил этиш.
15. Департамент бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига қуйидагилар тўғрисида таклифлар киритади:
ходимларни интизомий жазолаш, идоравий мукофотлар билан тақдирлаш, шунингдек, уларни давлат мукофотларига тақдим этиш;
ИИО таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари, ишчи ва хизматчиларининг чекланган сонига ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ўзгартириш киритиш;
ИИО таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ва штатлар сонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
ўз ўринбосарлари, Департамент таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиқларини, шунингдек, ходимларни ИИВ номенклатураси (рўйхати)га кирувчи лавозимларга тайинлаш ва озод этиш, шунингдек, ички ишлар органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи ходим ва ҳарбий хизматчиларни ички ишлар органларидан бўшатиш;
ИИОлари фаолиятини яхшилаш ҳамда бевосита зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ташкил этиш, соҳада ислоҳотларни амалга ошириш.
16. Департамент хизматлари бошлиқлари:
жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини амалга оширади, шикоят, ариза ва таклифларни кўриб чиқади, улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича кадрлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларининг хатти-ҳаракатлари қонунга мувофиқлигини, шунингдек, ходимлар томонидан қонун бузилиши ҳолатларининг ўрнатилган тартибда текширилишини таъминлайди;
раҳбарлик қилаётган хизматнинг ишини ташкил этади, шахсий таркибининг хизмат ва меҳнат интизомига риоя этишини таъминлайди, иш режаларини тасдиқлайди;
хизмат бошлиғи ўринбосарларининг функционал мажбуриятларини белгилайди, улар зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
ўз ваколати доирасида кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича шарҳ ва методик тавсиялар чиқаради, шахсий таркиби томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма лойиҳаларини Департамент бошлиғига киритади;
раҳбарлик қилаётган хизматда кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва лавозимга ўтказиш, хизмат сафарларига юбориш масалалари бўйича Департамент бошлиғига таклиф киритади;
раҳбарлик қилаётган хизмат ходимларига махсус унвонлар бериш, рағбатлантириш, шу жумладан, мукофотлаш ҳамда уларга интизомий жазолар қўллаш тўғрисида Департамент бошлиғига тақдимномалар киритади;
раҳбарлик қилаётган хизмат ходимларига таътил беради;
ўзига бўйсунувчи кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолияти устидан бевосита ва ўз ўринбосарлари орқали назоратни амалга оширади, шунингдек, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитади;
Департамент бошлиғининг топшириғига биноан давлат, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг расмий тадбирларида иштирок этади;
Департаментда ўрнатилган тартибда сафарбарлик тайёргарлигини ташкил этади, шунингдек, фуқаро муҳофазаси бўйича тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди;
Департаментда махфийлик тартиботига риоя этилиши, шу жумладан, ахборотларни техник ҳимоялаш бўйича тадбирларнинг ташкил этилиши учун жавоб беради;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |