Самарканд аэропортида «Циклон-Авиа» хамкорликдаги


 Департамент бошлиғи бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини ўринбосарларидан бири бажаради


Download 0.51 Mb.
bet32/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1332191
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51
Bog'liq
ПК 10 сон ИИО профессионал тузилмага айлантириш 20 01 2023 кулланма

17. Департамент бошлиғи бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини ўринбосарларидан бири бажаради.
18. Қуйидагилар:
а) Департамент бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади:
Департаментнинг таркибий бўлинмалари ва унга бевосита бўйсунувчи бўлинмаларнинг раҳбарлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ички ишлар органлари раҳбарларининг ўринбосарлари – маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиқлари;
б) тегишлича ИИВ департаментлари, ҳарбий тузилмалари, таълим, ўқув ва тиббиёт муассасаларининг раҳбарлари Департамент бошлиғининг қўшма тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади:
тегишлича ИИВ департаментлари, қўмондонлик, таълим, ўқув ва тиббиёт муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматлари раҳбарлари;
в) тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ички ишлар органлари раҳбарлари Департамент бошлиғининг қўшма тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади:
туман ва шаҳарлар ички ишлар органлари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари;
г) Департамент бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади:
Департаментнинг ходимлари;
д) Департамент билан келишилган ҳолда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади:
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматлари таркибидаги бўлинмалар раҳбарлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ички ишлар органлари раҳбарларининг ўринбосарлари – маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиқларининг мукофотлаш масалалари ва кадрлар тайёрлаш бўйича ёрдамчилари.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling