туширилган ва унга 1956 йили Охак заводи, 1958 йили шифер заводи қўшилган.
1995 йили акционерлик жамиятига айлантирилган.
Жамият халқаро ташкилотлар эътироф этган юқори сифатли М-400 ва М-500
маркали портландцемент, сульфатга чидамли М-400 Д-20 маркали цемент, шифер,
охак, қурилиш ганчи (гипс) маҳсулотларини ишлаб чиқаради.
Корхона бир неча
марта модернизация қилинган. Цемент маҳсулоти асосий бўлиб ―ҳўл‖ усулда ишлаб
чиқарилади. Хом ашѐ илгари Қирғизистондан келтириларди. Маҳаллийлаштириш
дастурини амалга ошириш натижасида 1999 йилдан бери Лоғон охактош кони
ўзлаштирилди. Бундан ташқари жамиятда аввало
Россия Федерациясидан
келтириладиган майдаловчи жисмлар, айланма ва шахтали печларни иссиқлик
агрегатларини ҳимояловчи ўтга чидамли шамот ғиштларини ишлаб чиқариш йўлга
қўйилди. Юқори зўриқишга
чидамли подшипник корпуслари, бронза сухариклар,
шламнасос корпуслари ва қопқоқлари ҳамда ҳар–ҳил ўлчамдаги валларни тайѐрлаш
тайѐрлаш, корхона шароитида ўзлаштириб четдан валютага
сотиб олишга бархам
берилди.
Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан 20-июнь 1995 йил 434-тартиб
рақами билан «Қувасойцемент» ОАЖ нинг таъсис хужжатлари руйхатга олинган.
Жамиятнинг низом сармояси 317765000 сўмни ташкил этади ва унинг акциялари
қуйидаги жадвалга кўра тақсимланади:
Do'stlaringiz bilan baham: