Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Қ. Ж. Мирзаев Баѐннома №2019 йил ― ‖


Электрон савдо - интернет орқали сотиш


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/72
Sana17.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1524195
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   72
Bog'liq
korxona iqtisodiyoti fanidan amalij darslarni otish uchun oquv uslubij mazhmua

Электрон савдо - интернет орқали сотиш. 
Спонсоринг - бу ўзаро манфаатдорлик тамойили асосидаги фирманинг 
спонсорлик фаолияти. Спонсорингнинг ҳозирги пайтда тўртта тури мавжуд: спорт 
соҳасида спонсоринг; маданият соҳасида спонсоринг; ижтимоий спонсоринг
экоспонсоринг. 
Маҳсулот-плейсмент деганда товарни силжитиш ва жойлаштиришнинг 
шундай шакли тушуниладики унга кўра медиадастурларда (кино, видео ва 
телевизион дастурларда) маҳсулотни ѐки хизматни реклама қилиш билан 
маҳсулотни бозордаги ҳолатини яхшилашни биргаликда олиб борилади.
Брэндингни маълум бир товарнинг алоҳида брэнд-имиджини яратиш ва 
истеъмолчи 
онгига 
сингдириш 
бўйича 
реклама 
берувчининг, 
савдо 
ташкилотларининг ҳамда реклама агентлигининг биргаликдаги ижодий иши 
сифатида тушуниш мумкин. 
Хозирда товарлар рақобати брэндлар рақобати даражасига кўтарилганини 
мутахасислар эътироф этилмоқда.
Брэнд - бу харидорнинг рақобатчи маҳсулотлардан фарқ қилувчи маълум бир 
товар маркаси ҳақидаги тасаввурлари. Масалан, ''Мерседес бенц'' енгил 
автомобилларнинг дунѐ бозоридаги кучли брэндларидан бири.
Маркетинг бюджети. 
Бизнес-режанинг ушбу моддасида маркетингга охирги уч йилда қилинган 


харажатлар ва режалаштирилаѐтган даврдаги харажатлар келтирилади.
Хозирги давргача бюджетни шакллантиришнинг ягона услубияти ишлаб 
чиқилмаган бўлиб, ҳар бир корхона маркетинг бўйича харажатлар моддаларини 
аниқлашда ўз ѐндошувидан фойдаланади ва қандай ахборотларни унда акс 
эттиришни ўзи белгилайди. 
Маркетинг бюджетини ҳисоблашда қуйидаги услублардан фойдаланиши 
мумкин. 
а)«имкониятларга 
кўра» 
молиялаштириш 
услуби 

маркетинг 
ва 
истеъмолчилардан кўра ишлаб чиқаришга устиворлик берувчи корхоналар 
томонидан қўлланади. «Қанча маблағ ажратиш имкониятига эгасиз» тамойилига 
асосланади;
б) қатъий фоизлар услуби - маркетинга ажратиладиган маблағлар сотиш 
хажмининг ўтган даврлардаги, жорий ѐки келгуси миқдорига нисбатан улушларда 
ажратилади; 
в) «рақобатчига мўлжалланган» услуб - маркетингга харажатлар даражаси 
бозорда ресурслари ва улушига кўра ўзига яқин турган рақобатчининг 
харажатларига кўра белгиланади;
г) максимал харажатлар услуби – «иложи борича кўпроқ харажатлар 
маркетингга» тамойилига асосланади; 
д) мақсад ва вазифаларга асосланган услуб - корхонада қўйилган мақсадларга 
эришиш учун маркетинг тадбирларини олиб бориш харажатлари калкуляциясига 
асосланади. 
Бюджетнинг ҳажми аниқлангандан сўнг бажариладиган тадбирлар бўйича 
тақсимланади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling