Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»
Умумий овқатланиш корхоналари даромадларини режалаштириш ва прогнозлаш
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22
3.3
|
Умумий овқатланиш корхоналари даромадларини режалаштириш ва прогнозлаш |
Бозор иқтисодиёти шароити савдо корхоналарини даромадлари уларни шаклланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда режалаштириш ва прогнозлаштиришни талаб қилади.
Савдо корхоналари даромадлари уларни шаклланиш манбаларига қараб товарларни сотишдан олинган даромадлар, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар (асосий воситалар сотилиши ва бошқа чиқимлардан олинган фойда, бошқа активларни сотишдан ва берилишидан олинган фойда, ундирилган жазо, жарима ва боқимандалар, қисқа муддатли ижарадан олинган даромадлар ва бошқалар), молиявий фаолиятдан олинган даромадлар (роялти кўринишидаги нау-хоу, лицензия, компюьтер дастурларини ижарага бериш ва сотиш), дивидентлар, фоизлар, валюта курслари фарқлари ва ҳоказолар.
Даромадларни режалаштириш ва прогнозлаштириш авваламбор ўтган йиллар маълумотларини таҳлил натижалари ва хулосаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Даромадларни режалаштириш уларнинг турлари ва шакллантириш манбаларидан келиб чиқиб, тегишли усулларни ишлатиш асосида амалга оширилади.
Даромадларни режалаштириш ва прогнозлаштиришда тўғридан-тўғри техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар усули, корреляцион усул, эластиклик коэффициенти орқали аниқлаш, безарарлик нуқтасини аниқлаш ва бошқа усуллардан фойдаланиш мумкин. Масалан, товарларни сотишдан олинган даромад товар айланмаси режасини (сотиб олиш баҳоларида) товарлар ассортименти бўйича ва товаларга қўйилган савдо устамаси даражасига (% ҳисобида сотиб олиш баҳоларига нисбатан) кўпайтириш ва 100 га бўлиш ҳамда барча товар гуруҳлари бўйича суммалаштириш орқали ҳисобланади.
Даромадларни прогнозлаш юқорида келтирилган усуллардан ташқари иқтисодий математик моделларни қўллаш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Даромадларни режалаштириш масаласи кенгроқ фойдани режалаштириш параграфида ёритилади.
Таянч иборалар; товар айланмаси, қиймат, баҳо, устама, ялпи даромад, товарларни сотишдан олинган даромад, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар, молиявий фаолиятдан олинган даромадлар, фавқулотдаги даромадлар.
Download 1.71 Mb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling