Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»
Download 1.71 Mb.
|
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4 маъруза. Умумий овқатланиш корхоналари ҳаражатлари
Такрорлаш учун саволлар:
1. Даромадлар тушунчаси моҳиятини ёритиб беринг. 2. Савдонинг даромадини таърифини айтинг. 3. Савдонинг даромадига қандай тарифлар берилган? 4. Нега савдонинг даромади уни фаолиятининг баҳоси дейилади? 5. Савдонинг даромадлари қандай йўналишларда ишлатилади? 6. Даромадларни қандай турларини биласиз ва улар таркибига нималар киради? 7. Даромадларни таҳлил қилишни вазифаларини айтинг. 8. Даромадларни таҳлил қилишда қандай маълумотлардан фойдаланилади? 9. Даромадларни таҳлил қилишда қандай кўрсаткичлар аниқланади? 10. Даромадларга қандай омиллар таъсир қилади? 11. Даромадлар қандай режалаштирилади?
4.1. Умумий овқатланиш корхоналари ҳаражатларининг моҳияти, табиати ва кўрсаткичлари Умумий овқатланиш соҳасининг фаолияти моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан фойдаланишни тақозо қилади. Назарий жиҳатдан моддий меҳнат ва молиявий ресурсларни маҳсулот ишлаб чиқариш, уларни сотиш, истеъмолни ташкил қилиш ва товарларни сотиш жараёнидаги ҳаражатларини пулдаги ифодаси оммовий овқатланишнинг ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатлари деб юритилади. Расмий ҳужжатларда ва амалиётда «ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатлари» атамаси ишлатилмайди, улар «муомала ҳаражатлари» деб юритилади. Умумий овқатланиш соҳаси ҳаражатлари бошқа тармоқлар ва савдодан табиати ва таркиби билан фарқ қилади (расмий ҳисоботда савдо ва умумий овқатланиш соҳаларининг ва муомала ҳаражатларининг моддалари бир ҳил бўлишига қарамай). Савдо соҳасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳаражатлар йўқ, ишлаб чиқаришда товарларни жойларда истеъмолини ташкил қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар йўқ. Шу билан бир қаторда ишлаб чиқаришда ҳом ашё ва материаллар қиймати таннарх таркибига киритилади, умумий овқатланишда эса ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатларига киритилмайди. Шу сабабли оммовий овқатланишнинг ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатлари уларнинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлари таннарҳини тўла акс эттирмайди, уларда фақат маҳсулот ишлаб чиқариш уларни сотиш, истеъмолни ташкил қилиш ва сотиб олинган товарларни сотиш жараёни билан боғлиқ бўлган жорий ҳаражатлар акс эттирилади. Умумий овқатланишни ишлаб чиқариш ҳаражатлари таркибига: ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ишчиларни иш ҳақи; ҳом ашё ва ярим фабрикатларни ташиш, сақлаш билан боғлиқ, ёқилғи ва электрэнергияга ҳаражатлар, асосий фондлар (ишлаб чиқариш билан боғлиқ) амортизацияси, уларни ижараси, таъминлаш ҳаражатлари; муддати бир йилгача бўлган меҳнат воситаларни эскириши билан; махсус кийим кечакларни эскириши, ювиш, таъмирлаш билан боғлиқ ҳаражатлар киритилади. Тайёр маҳсулотларни жойларда истеъмол қилишни ташкил қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар: ўзи ишлаб чиқарган овқатларни ва сотиш учун сотиб олинган товарларни истеъмол қилишни ташкиллаштириш билан банд бўлган ишчилар иш ҳақи (офицантлар, овқатланиш заллари метроделлари, администраторлари, идиш-товоқ ювувчилар, зални тозаловчилар, гардеробчилар ва ҳакозолар); овқатланиш зали билан, жихозларни эскириши, ижараси ва таъминлаш билан боғлиқ ҳаражатлари; идиш-товоқларни эскириши; зал ишчиларини махсус кийим кечакларини ювиш, таъмирлаш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлардан ташкил топади. Товарларни сотиш билан боғлиқ ҳаражатлар: сотиш учун сотиб олинган товарларни сотиш (уларни жойларда истеъмол қилдириш билан боғлиқ ҳаражатлардан ташқари) билан боғлиқ тегишли муомала ҳаражатлари моддаларидан ташкил топади. Муомала ҳаражатларини юқоридагидек таснифлаш амалиётда ишлатилмайди. Лекин уларнинг миқдорини эксперт текшириш, танлов текширишлар орқали ҳисоб-китоб қилиш мумкин. Юқоридагилардан ташқари ҳар қандай субъектида мавжуд бўлганидек умумий овқатланиш корхоналарида ҳам «Маъмурий-бошқарув ҳаражатлари» алоҳида ҳисобга олинади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 феврал 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомга биноан муомала ҳаражатлари сотиш ҳаражатлари, маъмурий ҳаражатлар; бошқа операция ҳаражатларига бўлинган. Муомала ҳаражатлари абсолют ва нисбий кўрсаткичларда ҳисобга олинади, таҳлил қилинади ва режалштирилади. Муомала ҳаражатларининг абсалют кўрсаткичи сўмда, нисбий кўрсаткичлари унинг даражаси, яъни товар айланмасига нисбатан фоиз ҳисобида, таркиби эса муомала ҳаражатларининг умумий суммасида унинг алоҳида моддаларининг ҳиссаси фоизларда кўрсатилади. Бу кўрсаткич муомала ҳаражатларининг умумий суммасига алоҳида моддаларнинг суммасини бўлиб юзга кўпайтириш орқали аниқланади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling