Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


«Оммавий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти»


Download 1.71 Mb.
bet2/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

«Оммавий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти»
фанидан тайёрланган ўқув – услубий мажмуа


МУНДАРИЖАСИ

1.

Ўқув материаллар




2.

Амалий машғулотлар материаллари




3.

Мустақил таълим машғулотлари




4.

Глоссарий





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ




«РЕАЛ ИҚТИСОДИЁТ» КАФЕДРАСИ


«ОММАВИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИ ИҚТИСОДИЁТИ»
фанидан
ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАР


САМАРҚАНД 2021

1-маъруза.

Умумий овқатланиш корхоналари меҳнат ресурслари

1.1.

Умумий овқатланиш корхоналарида меҳнатни ижтимоий - иқтисодий мохияти ва аҳамияти

1.2.

Умумий овқатланиш корхоналарида меҳнат ресурсларини шаклланиши ва кўрсаткичлари

1.3.

Умумий овқатланиш корхоналарида меҳнат ресурсларини таҳлили ва режалаштириш



1.1. Умумий овқатланиш корхоналарида меҳнатни
ижтимоий - иқтисодий мохияти ва аҳамияти

Инсон билан табиат ўртасидаги моддий, жисмоний, ашёвий алмашувлар, муносабатларнинг умумий шарти меҳнатдир. Меҳнат инсон хаётининг доимий ва табиий шартидир. Меҳнат инсон билан табиат ўртасидаги нарсалар алмашувининг умумий шартидир. Меҳнат, бу нафақат инсоннинг мускул ва онг, жимоний ва ақлий энергиясини сарфлаш бўлиб колмай, мақсадга мувофиқ фойдали, инсон хаёти учун зарур бўлган моддий, маънавий ва жамият бойликларини яратиш учун йўналтирилган ижтимоий-зарурий фаолиятдир.


Меҳнат жараёнини бошлашдан олдин инсон унинг натижасини ўз онгида шакллантиради, кейин меҳнатини ўз мақсадига эришиш учун йуналтиради. ўз хохишини амалга ошириш учун меҳнатни ташкил қилиш усулини ва йўналишини аниқлайди. Бунинг учун инсон меҳнат қуролларини яратади.
Меҳнатнинг бошланиш жараёнига инсоннинг мақсадга мувофиқ йуналтирилган фаолияти киради. Меҳнат жараёнида нафақат инсон билан табиат ўртасидаги моддий алмашув амалга ошади, унда инсонлар ўртасидаги муносабатлар ҳам шаклланади.
Инсоният тараққиёти тарихига назар солсак меҳнат унинг ривожланишига таъсир қилувчи асосий омил эканлигига имонимиз комил бўлади.
Инсон меҳнати орқали моддий ва маънавий бойликни яратиш билан табиатни ўз хаётига мослаштириб, уни ўзгартириш билан бир қаторда ўзини ҳам такомиллаштиради. Меҳнат орқали инсон атроф-мухитни ўзгартиради, уни ўзгартириш билан ўзининг доимо ортиб бораётган эҳтиёжини қондиришга интилиш билан инсон ўзининг табиатини ўзгартиради, яъни кобилиятини, билимини, куникмаларини, имкониятларини кенгайтиради, такомиллаштиради ҳамда меҳнат жараёнини тубдан ўзгартириб боради. Меҳнат жараёни такомиллашади ва инсоннинг ўзи ҳам такомиллашади.
Шундай қилиб, меҳнат жараёнида инсон шаклланганлигини кўзатамиз.
Меҳнат натижасида инсон доимо энг мураккаб жараёнларни амалга ошириб, ўзига янада юқори мақсадларни қуйиб ва унга эришиб боради.
Биз юқорида айтгандек меҳнат инсон билан табиат ўртасидаги моддий неъматлар алмашувигина бўлиб колмай, уни натижасида инсонлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар вужудга келади. Бу жараёнда меҳнатнинг мазмуни ва унинг ижтимоий-иқтисодий мохияти намоён бўлади.
Меҳнатнинг мазмуни нуктаи назаридан меҳнат инсонни меҳнат қуроллари ва предметлари билан ўзаро богланиши жараёнида ҳамда уларга инсоннинг таъсири, аралашуви натижасида вужудга келади.
Бу жараён доимо, танаффўзсиз давом этиб боради ва такрорланиб туради.
Меҳнатнинг ижтимоий-иқтисодий мохияти унинг ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатлар жараёнидаги ўрнида намоён бўлади.
Инсон моддий неъматларни ёлгиз, бир-биридан ажралган холда яратмайди, балки биргаликда, ҳамкорликда, меҳнат жамоаларига бирлашган холда, бир-бирлари билан ишлаб чиқариш жараёнларини келишиб хал қилиш асосида яратади. Инсоният жамиятини вужудга келиши кўплаб ишлаб чиқарувчиларнинг биргаликда меҳнат қилиши, меҳнат фаолияти билан алмашувлар натижасидир.
Ўзаро меҳнат фаолиятини олиб боришда ишлаб чиқариш муносабатлари вужудга келган, энг аввало, меҳнат кооперацияси, меҳнатни тақсимланиши, яъни меҳнатни ихтисосланиши кабилар. Натижада ижтимоий меҳнат тақсимоти шаклланиб келган. Меҳнат фаолиятини бирламчи бугинида фаолият билан алмашув ишлаб чиқарувчиларни тўғридан-тўғри контакти асосида амалга оширилса, жамият микиёсида маҳсулотлар билан айирабошлаш натижасида намоён бўлади. Ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида алоҳида фаолият юритаётган субъектлар, сохалар, тармоклар, ягона бирлашган жамиятга айланади.
Жамият тараққиётини кандайдир бир ижтимоий-иқтисодий босқичида оддий маҳсулот алмашуви товар айирабошлашни шаклига, яъни олди-сотди жараёнини вужудга келтиради. Ушбу жараён алоҳида меҳнат фаолиятига ажралади ва тармок вужудга келган. Ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида ишлаб чиқаришдан товар муомаласи ажраб чиқиб, олди-сотди жараёни алоҳида тармокга айланади. Умумий овқатланиш тармоги вужудга келди, шу билан бирга ундаги меҳнат ҳам алоҳида жараёнга айланди.
Озуқа тайёрлаш, тақсимлаш, олди-сотди истеъмолни жойида ташкил қилиш жараёни билан шугулланувчиларни меҳнати алоҳида фаолиятига ажралган ва жамият тараққиёти билан богланган холда, у ривожланиб ва такомиллашиб келмокда.
Умумий овқатланишдаги ишчилар меҳнати жамиятдаги умумий ижтимоий зарурий меҳнатнинг ажралмас қисми бўлиб, умумий овқатланиш нинг функцияларидан келиб чиқиб ўз хусусиятларига эгадир.
Умумий овқатланишда меҳнатнинг хусусияти маҳсулот ишлаб чиқариш, тақсимлаш товар олди-сотди истеъмолни ташкил қилиш жараёнини (товарни қийматини алмаштириш) таъминлаш ва ахолига хизмат кўрсатиш билан белгиланади.
Умумий овқатланиш ходимларини меҳнатининг табиати мураккаб жараён бўлиб, ўзига хос билим, куникмаларни (укитувчи, врачларга ухшаган) истеъдод ва кобилиятини талаб қилади. Айниқса, уткир рақобат шароитида биз келтирган хусусиятлар жуда юқори аҳамият топади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling