Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


еттинчидан, иш ҳақи сиёсий функцияни ҳам бажаради


Download 1.71 Mb.
bet7/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

еттинчидан, иш ҳақи сиёсий функцияни ҳам бажаради, масалан иш ҳақини камайтириш аҳоли томонидан норозичиликка, иш ташлашларга олиб келади, бу эса сиёсий муҳитни бўзиб юборади. Шу сабабли иш ҳақининг даражасини, унинг ҳолатини нафақат иқтисодчилар, балки жамият ҳолатини ўрганувчи сиёсатчилар, давлат армаърузалари, социологлар, психологлар ва бошқа мутахасислар ҳам чуқур ўрганиши зарур.


2.2 Иш ҳақини ташкил қилиш қоидалари.

Иш ҳақининг шаклланиши, ҳисоб китоби, белгиланиши жараёнида бутун жаҳон амалиётида қабул қилинган, ишлатилаётган қоидалар мавжуд. Ушбу қоидаларга иш берувчи томонидан риоя қилиниши, давлат, жамият, касаба уюшма ташкилотлари ҳамда ҳар бир ишчи томонидан назорат қилиниши ва талаб қилиниши мукин.


Ушбу қоидаларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • меҳнатни сифат ва сон жиҳатларини ҳисобга олиш, уни ишлаб чиқариш (хизмат) натижаларига қараб рађбатлантириш;

  • иш ҳақини дифференциация қилиш. Ушбу қоида иш ҳақини ишчининг малакаси, меҳнатининг мураккаблиги ва соддалигига, ақлий ва жисмоний меҳнатга, меҳнат шароитига, меҳнатни нормаллаштириш каби ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда белгиланишини талаб қилади:

  • иш ҳақи ҳар қандай хўжалик субъекти ҳодимларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш керак;

  • моддий рађбатлантириш шакллари, миқдори рақобатбардошликни таъминлаши керак;

  • иш ҳақи давлат томонидан белгиланган минимал иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги керак;

  • реал иш ҳақининг мунтазам ошириб боришни таъминлаш зарур. Номинал иш ҳақи ўсиш даражаси инфляция даражасига нисбатан юқори бўлишини таъминлаш;

  • меҳнат унумдорлигининг ўсиш даражаси ўртача иш ҳақининг ўсиш даражасига нисбатан юқори бўлишини таъминлаш.

Иш ҳақини ташкил қилиш қоидаларини кўриб чиқишда биринчи омил сифатида давлатнинг ролини эътиборга олиш мақсадга мувофиқ. Давлат иш ҳақи тизимини қонуний нормалар орқали бошқаради, у иш ҳақини бошланђич, базис даражасини белгилайди. Унга минимал иш ҳақи миқдори, минимал яшаш даражаси каби кўрсаткичларни киритиш мумкин. Булардан ташқари давлат иш куни давомийлигини, меҳнат таътили даврини ва уларга тўлов миқдорини белгилайди. Давлат ишчи ва иш берувчилар ўртасидаги низоларни суд орқали ҳал қилувчи арбитор бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида меҳнатнинг ҳуқуқий қонуний іужжати сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳисобланади (Ушбу қонун Ўзбекистон Республикасида 21 декабр 1995 йили тасдиқланган ва 1996 йил 1 апрелдан амалга тушган). Ушбу меҳнат кодексининг 16 моддасида меҳнаткашларнинг меҳнат ҳуқуқлари, жумладан меҳнат мотивацияси ва воситалари белгилаб қўйилган.
Улар қаторига қуйидагилар киради:

  • меҳнат ҳақини қонун билан белгилаб қўйилган минимал миқдордан кам бўлмаган даражада олиш;

  • тасдиқланган меҳнат таътили ва уни ҳақини олиш, дам олиш ва байрам кунлари дам олиш;

  • меҳнат шарт-шароити, унинг хавфсизлиги ва гигиенаси таъминланишига эга бўлиш;

  • меҳнат фаолияти билан бођлиқ зарарларнинг қопланиши;

  • қонун билан белгиланган ижтимоий имтиёзлардан фойдаланиш ва ҳ.к.

Иш берувчи ва ишловчининг ўртасидаги ижтимоий-меҳнат муносабатлари ва иш ҳақи масалалари хўжалик субъектларининг ичида тўзилган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади. Ушбу шартномада меҳнат шароити, иш ҳақи, уй жой ва медицина таъминоти, кафиллар ва имтиёзлар кабилар ўз аксини топади. Шартномалар муддациз, бирон муддатга (беш йилга) ёки бирон ишни бажариш даврига тўзилади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling