Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Умумий овқатланиш корхоналари ҳаражатларининг таснифи


Download 1.71 Mb.
bet16/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

4.2. Умумий овқатланиш корхоналари ҳаражатларининг таснифи

Биз юқорида айтганимиздек муомала ҳаражатлари иқтисодий табиати, йўналтириш мақсадлари, савдо ва оммавий овқатланиш соҳаларининг функцияларидан, кўрсатиладиган бошқа тармоқларнинг хизмати турларидан, ҳисобот нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда хажми ва таркиби бўйича ҳар хилдир.


Муомала ҳаражатларини қуйидаги белгилар бўйича таснифлаш мумкин:
- тармоқлар ва соҳалар бўйича;
- истеъмол товарлари муомаласи соҳалари бўйича;
- бажариладиган функциялар ва вазифалар бўйича;
- йўналтирилиш мақсадлари бўйича;
- муомала ҳаражатларининг айрим омиллардан боғлиқлиги бўйича;
- ҳаражатларни турлари (номенклатураси) бўйича.
Муомала ҳаражатларини таснифланиш белгилари бўйича таснифлаб чиқамиз.
Тармоқлар ва соҳалар бўйича:
- ишлаб чиқариш тармоқларида;
- қишлоқ хўжалик субъектларида;
- чакана ва улгуржи савдо билан шуғулланувчи бошқа тармоқларда;
- ишлаб чиқариш воситаларини айрибошлаш соҳасида;
- истеъмол товарларини айрибошлаш соҳасида;
- ташқи савдо соҳасида.
Истеъмол товарлари муомаласи соҳалари бўйича
- савдо соҳасида (чакана ва улгуржи савдода);
- оммавий овқатланиш соҳасида;
- махсус қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳарид қилувчи ва сотувчи хўжалик субъектларида;
- микрофирмалар ва кичик корхоналарда. Булар ҳаражатлар тўғрисида статистик ҳисобот топширмайдилар;
- фермер ва деҳқон хўжаликлари. Буларда маҳсулотларни сотиш билан (улгуржи ёки чакана) боғлиқ ҳаражатлари мавжуд.
Савдонинг функциялари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда:
- соф ва қўшимча;
- бевосита ва билвосита;
- операцион ва маъмурий бошқарув.
Йўналтириш мақсадлари бўйича:
- ходимлар иш ҳақи;
- бошқа тармоқлар хизмати ҳақи;
- моддий ҳаражатлар;
- моддий йўқотишлар;
- солиқлар, йиғимлар, тўловлар ва ижтимоий суғўрта;
- бошқа ҳаражатлар.
Муомала ҳаражатларининг айрим омиллардан боғлиқлиги бўйича. (Ушбу турдаги ҳаражатлар бўйича соф ва қўшимча ҳаражатлар каби алоҳида ҳисобот юритилмайди, бундай таснифлаш муомала ҳаражатларининг турларидан келиб чиқиб, таҳлил қилиш ва режалаштириш жараёнида қўлланилади):
- шартли-ўзгарувчан;
- шартли-ўзгармас.
Буларнинг таснифини 4.3-параграфда батафсил кўриб чиқамиз. Муомала ҳаражатлари турлари (номенклатураси) бўйича. Бундай таснифлашда муомала ҳаражатлари фаолиятга йўналтирилишига қараб моддаларга бўлинади. Статистика ҳисоботида (5-с(савдо шакли)1 муомала ҳаражатлари қуйидаги моддаларга ажратилган:

Ташкилотлар томонидан бажарилган ишлар ва хизматлар:

улардан темир йўл, сув, ҳаво, автомобил ва от-улов транспорти билан юкларни ташиш;

иш ҳақи ҳаражатлари;

ижтимоий суғўрта ҳаражатлари;

савдо эҳтиёжида фойдаланиш учун, ижара ҳаражатлари ва бинолар, иншоотларни таъмирлаш, хоналар ва жиҳозларни сақлаш:

шу жумладан:

жорий таъмирлаш ҳаражатлари (иш ҳақидан ташқари);

ижара тўлови;

асосий воситалар аммортизацияси;

ёқилғи, газ ва электр энергия ҳаражатлари;

товарларни сақлаш, ишлов бериш, саралаш ва жойлаш (ўраш) ҳаражатлари;

савдо рекламаси ҳаражатлари;

ташиш, сақлаш ва сотиш даврида товарлар ва маҳсулотларнинг йўқотилиши;

тара ҳаражатлари;

инвентарлар ва хўжалик буюмлари қийматини ҳисобдан чиқариш ва бошқа ҳаражатлар (таъмирлаш, ювиш, тўзатиш ва бошқа ҳаражатлар);

ўз транспорти ҳаражатлари (иш ҳақидан ташқари);

бюджетга мажбурий тўловлар, солиқлар ва йиғимлар;

давлат мақсадли фондларига ажратмалар (ижтимоий суғўрта ажратмаларидан ташқари);

бошқа ҳаражатлар: банк кредитлари ва бошқа молия-кредит ташкилотлар фоизлари; хизмат сафари ҳаражатлари; улардан: кунлик чиқимлар; номоддий хизматлар ва банк хизматлари тўлови; бошқа ҳаражатлар.

Юқорида келтирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 феврал 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низом бўйича давр ҳаражатлари таркибидаги сотиш ҳаражатлари – 22 моддага, маъмурий ҳаражатлар – 15 моддага ва бошқа операция ҳаражатлари – 21-моддага ажратилган.





Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling