Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»
Download 1.71 Mb.
|
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчидан
- Бешинчидан
Биринчидан, корхонани даромадини, муомала ҳаражатларини умумий ҳажми ва моддалари бўйича; фойдасини ва тегишли бўлган бошқа кўрсаткичларини ўтган даврга таҳлили натижалари.
Иккинчидан, даромадларни барча турларини, муомала ҳаражатини ҳажми ва моддаларини, ретабелликни барча кўрсаткичларини ўзгариш суръатлари (тенденциялари)ни ўрганиш натижалари. Учинчидан, товар айланмаси ҳажми ва ассортименти, товар таъминоти товар гуруҳлари ва манбалари бўйича режалар ва прогноз маълумотлари. Тўртинчидан, савдо устамалари тўғрисидаги маълумотлар. Бешинчидан, мўлжалланган даврга баҳолар, солиқлар, ҳар хил тўлов тўғрисидаги маълумотлар. Олтинчидан, муомала ҳаражатларини прогнози. Еттинчидан, келажакда корхонани ўз айланма маблағлари миқдори, асосий фондларни янгилаш, реконструкция қилиш тўғрисидаги прогноз маълумотлари ва бошқалар. Фойдани унинг таркибий турлари, яъни товарларни сотишдан олинган ялпи фойда, асосий фаполиятдан кўрилган фойда, умумхўжалик фаолиятидан кўрилган фойда, солиқ тўлангунгача олинган фойда ва йилнинг соф фойдаси бўйича алоҳида ҳисоб-китоблар қилиниб, алоҳида режалаштирилиши ва прогноз қилиниши лозим. Юқоридагилар фойдани режалаштириб қандай муҳим аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлаб турибди. Фойдани режалаштиришда қандай мақсад назарда тутилади? Фойда ва рентабелликни режалаштиришни асосий мақсади овқатланиш корхоналарининг хусусиятлари ва уларнинг умумий мақсадидан келиб чиқиши зарур. Овқатланиш корхоналарининг хусусиятлари улар фаолиятида ишлаб чиқариш, айрибошлаш, яъни олди – сотди жараёни ва ишлаб чиқарган маҳсулотни ўз жойида истеъмол ташкил қилиш, сотиш учун сотиб олинган товарларни сотиш каби функцияларни бажариш билан белгиланади. Ушбулардан келиб чиқиб, овқатланиш корхоналарининг умумий мақсади сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, жойида сотиш, истеъмолни ташкил қилиш сотиш учун сотиб олинган товарларни сотиш асосида даромад ёки фойда олишга эришишдир. Овқатланиш корхоналарининг фойдаси бир томондан, юқорида келтирилган функцияларни бажарилиш шарт – шароитлари, ҳажми ва таркибига; иккинчи томондан, даромадларнинг турлари ва шаклланишига; учинчи томондан, овқатланиш корхоналарининг ҳаражатлари миқдори ва таркибига бођлиқ бўлади. Фойда ҳар қандай корхона, жумладан овқатланиш корхоналари учун ҳам уларнинг ривожланиш манбаи бўлиб ҳисобланади. Унинг яна бир муҳим томони, жамият тараққиётини таъминлашга асос бўлиб хизмат қилади. Юқоридагилар фойдани режалаштириш қандай муҳим аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлаб турибди. Фойдани режалаштиришдан асосий мақсад – бир томондан, корхонани келажакда ривожланишини таъминлайдиган миқдордаги фойдага эришиш бўлса; унга эришиш учун овқатланиш корхоналари аҳоли талабига жавоб берадиган, юқори сифатли озиқ – овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиши, сотиши ва истеъмол қилиниши сотиш учун сотиб олинган товарларни сотиш учун юқори даражадаги хизматни ташкил қилишига бођлиқдир. Бу муҳит фойдани режалаштириш мақсадини иккинчи томонини намоён қилади. Ушбу мақсадларга эришиш учун фойдани режалаштириш қуйидаги вазифаларни ўзида мужассамлаштириши керак. - асосий мақсадга эришишни таъминлайдиган тижорат ђояларини аниқлаш; - фойдага таъсир қилувчи барча омилларни ўтган йилларга комплекс таҳлил қилиш ва келажакка башорат қилиш; - фойдага бевосита таъсир қилувчи омиллардан келиб чиқиб корхонани безарарлик нуқтасини аниқлаш; - бозор иқтисодиёти шароитида барча ресурслардан оқилона, рационал фойдаланиш, ҳаражатларини тежамлигини, молиявий натижаларни оптималлигини таъминлаш; - режани бозор конъюктураси ўзгариш эҳтимолларига мўлжалланган альтернатив вариантларини тайёрлаш; - ишлаб чиқилган ва қабул қилинган режани бажарилишини таъминлайдиган чора – тадбирларни белгилаш ва назорат қилиш. Фойда ва рентабелликни режалаштиришда бир қанча усуллардан фойдаланиш тавсия қилинади. Улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин; - даромадлар ва ҳаражатлар баланси; - техник – иқтисодий ҳисоб–китоб усули; - безарарлик (зарарсизлик) нуқтасини аниқлаш усуллари; - эластиклик коэффицентларини қўллаш усули; - иқтисодий- математик усуллар. Баланс усули амалиётда товар айланиш кўрсаткичларини режалаштиришда, аҳоли даромадлари ва ҳаражатларини аниқлашда кенг қўлланиладиган усуллардан бири ҳисобланади. Биз овқатланиш корхоналари фойдасини режалаштиришда баланс усулидан кенг фойдаланишни тавсия қиламиз. Баланснинг чап қисмида Умумий овқатланиш корхонасининг барча даромадлари миқдори, ўнг қисмида ҳаражатларнинг барча турлари миқдори ва корхонанинг фойдаси кўрсатилади. Бизнингча баланс таркибини қуйидаги шаклда тўзиш мақсадга мувофиқдир. 5.4.1. жадвал Овқатланиш корхонасининг даромадлар, ҳаражатлар ва фойдаси баланси (минг сўм)
Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling