БН қ
бунда: ДХ – доимий ҳаражатлар (муомала ва ишлаб чиқариш ҳаражатларини) ўзгармас қисми;
УОУТА – Умумий овқатланиш корхоналарининг умумий товар айланмаси,
Ух Умумий овқатланиш корхонасини ўзгарувчан ҳаражатлари
БН қ
бунда Д – даромадлар.
Эластиклик коэффиценти фойдага таъсир қилувчи омилнинг 1 % ўзгариши фойдани қанча фоизга ўзгаришига олиб келишини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йиллар маълумотларини таҳлил қилиш орқали ҳисоб-китоб қилинади ва режалаштирилган йилга таъсир қилувчи омилни ўзгариш миқдорига коэффициентни кўпайтириш орқали фойдани ўзгариш даражаси аниқланади.
Эластиклик коэффицентини умумий кўриниши қуйидаги формула орқали аниқланади.
Кэ : = :
Бунда: у- фойданинг миқдори;
Х- таъсир қилувчи омилнинг миқдори.
Фойданинг ўзгариш миқдори «Y» унга таъсир қилувчи омилнинг « » ўзгариш миқдорига нисбатан қандай даражада ўзгаришини кўрсатади. Уни ҳисоблаш учун корреляцион тенгламадан фойдаланиш мумкин. Агар бођлиқлик тўђри чизиқли бўлса,
у = а + вх, унда Кэ = в «в» - регрессия коэффиценти, уни юқорида келтирилган тенгламани ечиш орқали аниқлаш мумкин бўлади.
Фойдани режалаштиришда иқтисодий математик усуллардан ҳам кенг фойдаланиш мумкин бўлади. Агар унинг учун етарли маълумотлар мавжуд бўлса. Масалан кўп факторли регрессион моделлардан фойдаланиш мумкин.
Фойдани миқдори аниқлангандан кейин рентабеллик кўрсаткичи аниқланади.
Амалиётда рентабеллик асосан фойда суммасини 100 кўпайтириб, Умумий овқатланиш корхонасини умумий товар айланмасига бўлиш билан аниқланади.
Ушбу кўрсаткич билан бир қаторда фойдани ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатларига нисбатан; корхонанинг даромадига нисбатан; иш ҳақига нисбатан ва ҳ.к. нисбатан аниқлаш ҳам мумкин.
Таянч иборалар: товар айланмаси, қиймат, баҳо, устама, ялпи даромад, товарларни сотишдан олинган даромад, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар, молиявий фаолиятдан олинган даромадлар, фавқулотдаги даромадлар, фойда, рентабеллик, режа, режалаштириш, прогноз, безарарлик нуқтаси, эластиклик коэффициенти, баланс, ҳаражатлар, даромадлар, самарадорлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |