Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Ассоциация (ассоциация, association) – Юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бирлашмаси. Аукцион


Download 1.71 Mb.
bet40/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Ассоциация (ассоциация, association) – Юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бирлашмаси.
Аукцион (аукцион, auction) – Товар ёки мол-мулкдан энг юқори нарх таклиф қилган шахс томонидан катта омма олдида ошкора сотиб олиниши (ким ошди савдоси). Аукцион сотувчининг ўзи ташкил қилган, мажбурий ёки бу муносабатларда комиссионер сифатида чиқадиган махсус ташкилот орқали амалга ошириладиган ким ошди савдоси бозори.
Аҳоли даромадлари (доходы население, income population) – Аҳолининг маълум вақт давомида пул ва натура шаклида олган даромадлар миқдори.
Б
Базис йили (базисный год, base year) – Индексларни тузишда 100 фоиз деб қабул қиладиган муайян йилдаги кўрсаткичнинг аҳамияти.
Базис нархлар (базизные цены, basis prisec) – Молнинг сифати ёки сортини аниқлаш учун белгиланадиган нарх, у олди-сотди битимида келишилган бўлади ва етказиб бериладиган молнинг ҳақиқий нархини белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Баланс (баланс, balance) – Фирманинг актив ва пассивлари ва унинг ўз сармоясини жамлаб ифодаланадиган молиявий ҳужжат.
Балансли қиймат (балансовый стоимость, balance cost) – 1) Узоқ муддатли активнинг йиғилиб қолган эскириш қиймати чегириб ташлангандан кейинги қоладиган дастлабки қиймати; 2) компаниянинг баланс қиймати; мажбуриятлар йиғиндиси чегириб ташлангандан кейин қоладиган соф активлар ва йиғма активлари; хусусий капитал; 3) акциянинг баланс қиймати; компаниянинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида аниқланади; компаниянинг йиғма активлари ва йиғма мажбуриятлари ўртасидаги фарққа имтиёзлаштирилган қимматли қоғозларнинг тугатилиши қиймати, муомалага киритиш учун чиқарилган оддий акциялар сонига тақсимланиб олинган сўмма, у оддий акцияларнинг баланс қийматидан иборат бўлади.
Бандлик (занятость, employment) – Ижтимоий меҳнатга қобилиятли бўлган аҳоли
Банкрот (банкрот, bankrupt) – Ўз қарзларин тўлаш имкониятларга эга бўлмаган юридик шахс. Банкротлик маблағ йўқлиги тўфайли ўз қарзларини тўлашни рад қилиши.
Банкротлик (банкротство, bankruptcy) – Қарзли ночорлик, тадбиркорнинг ўз қарз мажбуриятлари бўйича маблағи бўлмаганлиги учун тулашдан бош тортиши. Компания суднинг қарз мажбу­риятлари бўйича ҳисоблашиш қобилияти йўқлиги ҳақидаги қароридан сўнг формал даражада банкрот бўлиб қолади. Суд корхонанинг ўз илтимоси (ўз хохиши бўйича тугатилиши) ёки унинг кредитлари талаби билан (мажбурий тугатилиш) ҳақида қарор чиқаради.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling