Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet43/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Бозор субъекти (рыночный субъект, market subject) – Бозорнинг, айирбошлаш муносабатларининг қатнашувчилари.
Бозор тизимлари (рыночный система, market system) – Бозорлар қуйидаги асосий турларга – суббозорларга, бозор сигментларига бўлинади. Умуман бозор бой ва мураккаб тузилиши билан характерланади. У турли мезонлар бўйича тавсифланади: 1) Бозор муносабатлари объектларининг иқтисодий аҳамияти бўйича истеъмол моллари ва хизматлари бозори, саноат моллар бозори, оралиқ моллар бозори, ноу-хау бозори, хомашё бозори, меҳнат бозори, қимматли қоғозлар бозори, чайқов бозори, иккиламчи хомашё бозори ва бошқалар; 2) географик ҳолати бўйича маҳаллий, миллий, жаҳон; 3) рақобатни чеклаш даражаси бўйича - монополистик, олигополистик, монопсоник, эркин, аралаш; 4) тармоқлар бўйича - автомобиль, комьпютер, нефть ва бошқалар; 5) сотиш хусусиятига кўра улгуржи, чакана бозорларга бўлинади.
Бозор қиймати (рыночный стоимость, market value) – Харажатлари белгиланган тарзда ишлаб чиқарилган товарнинг қиймати. Бу қиймат товарларни бозордаги баҳосини тартибга солиб туради.
Бойкот (бойкот, boycott) – Ўз ходимлари билан можародаги фирма билан иш юритишдан бош тортиш.
Бонификация (бонификация, bonification ) – Олиб келинган маҳсулотларнинг сифати шартномада келишилган сифатига кўра баландроқ бўлганда, маҳсулотларга қуйиладиган қўшимча нарх.
Бонн (бонн, boon) – Шартнома тузган томонларнинг қисқа муддатли мажбуриятлари.
Брокер (брокер, broker) – Воситачи манфаатдор томонидан - мижозлар ўртасида уларнинг топшириқлари ва ҳисобидан турли ишларни амалга оширишда кўмаклашувчи (тижорат, кредит, суғурта ва бошқалар). Брокер комиссион (воситачилик) ҳақи олади. Брокерлик вазифасини фирма ва ташкилотларнинг шахслари бажарадилар. Брокер айнан биржада ўз ишини амалга оширади. Брокер сотувчи ва харидорни “бирлаштиради”, лекин ўз ҳисобидан иш юритмайди.
Бракераж (бракераж, brack) – Товарнинг сифати, безатилиши ва транспортбоп қилиб ўралиши белгиланган стандарт ёки шартнома шартларига мос келишини текшириш. Бракераж махсус давлат ташкилотлари ёки ҳакам брокерлар томонидан бажарилади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling