Брутто (брутто, brutto) – Бир товарнинг ўрама (упаковка)си билан бирга оғирлиги; сарф харажатлар чегириб ташланмаган пайтдаги ялпи даромад.
Бунак тўлови (авансовый платеж, аdvance payment) – Моддий бойликлар бериш, бирор ишни бажариш ёки хизмат кўрсатишдан аввал бериладиган маълум миқдордаги пул тўлови. Бунак тўлови кредит беришнинг алоҳида шакли бўлиб, у маҳсулот етказиб берувчилар, иш бажарувчилар ёки хизмат кўрсатувчиларнинг муомаладаги айланма маблағини кўпайтиришга омил бўлади.
В
Вақтбай иш ҳақи (по часовая заработная плата, оn hour wages) – Ишчининг ишлаган вақти (кун, ҳафта, ой) ҳисобга олиниб, тўланадиган иш ҳақи.
Вақф (церковное имущество, church’s property) – Мулкдорлар томонидан диний муассаса ихтиёрига даромадидан фойдаланиб туриши учун ўтказилган ёки васият қилиб қолдирилган мулк (ер, сув, бино ва шу кабилар).
Вексель (вексель, biil) – Қатъий белгиланган шаклдаги ёзма қарз мажбурияти. Вексель эгаси муддат тугагандан сўнг белгиланган пул суммасини талаб қилишга ҳақли. Векселнинг кўп турлари мавжуд, масалан: оддий вексель, тижорат вексели, молиявий вексель ва банк вексели.
Вексель кредити (вексель кредит, biil the credit) – Экспортер товарни кредитга сотиш битимини имзолаб траттани импортерга тақдим этади ва товар ҳужжатларини олади, ҳамда вексель сўммасини кўрсатилган муддатда тўлаш жавобгарлигини олади.
Венчур капитали (венчурное капитал, venture capital) – Бениҳоя юқори таваккалчилик хатари даражасидаги капитал ишларга сарфланиши мумкин бўлган пуллар.
Венчур молиялаштириш (финансирование венчура, venture financing) – Юқори таваккалчилик билан тадбиркорликни амалга ошираётган фирмаларни сармоя билан таъминлаш.
Венчур фирмаси (венчурная фирма, venture firm) – Ҳозирги замонда фирмаларнинг турларидан бири. Илмий тадқиқотлар, янги ихтироларни тадбиқ этиш ҳамда йирик фирмалар буюртмалари, давлат шартномаларини бажариш билан банд бўлган фирмалар.
Г
Гаров (залог, bail) – Бирор нарсани олиш учун олдиндан бир қисмини тўлаш ёки бирон нарсани гаровга қуйиш. Масалан: мулк, қимматбаҳо қоғозлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |