Даромаднинг мавжуд миқдори (доступный доход, disposable income) – Сарф харажатлар ва жамғармалар учун ишлатиш мақсадида иқтисодий секторларнинг қўлида мавжуд бўлган даромадлар. Улар даромадлар ва бевосита солиқлар орасидаги фарқ билан аниқланади.
Даромад самараси (польза доходов, аdvantage of incomes) – Нарх пасайганда истеъмолчи пул даромадларининг сотиб олиш лаёқатининг ортиши.
Даромад солиғи (подоходный налог, income tax) – Фуқароларнинг бир йил давомидаги ялпи даромадидан олинадиган мажбурий тўлов (солиқ). Давлат томонидан белгиладиган ставкалар асосида тўланади.
Дебет (дебет, debit) – Бухгалтерия счётларида акс этган чап томон номи; Актив счётларда ҳисобланадиган сўмманинг кўпайишини, пассив счётларда камайишини кўрсатади.
Дебитор (дебитор, debtor) – Қарздор, тўловчи шахс ёки корхона; фуқаролик ҳуқуқида шартномадаги ёки бошқа мажбуриятномадаги қарздор.
Дебиторлик квотаси (дебиторский квота, debit a quota) – Ўзаро хўжалик муносабатлари натижасида ҳар бир иштирокчи учун тўланиши ёки олиниши лозим бўлган сўммада иштирок этиш улуши.
Дебитор қарз (дебиторский долг, debit a duty) – Ўзаро муносабатлар натижасида жисмоний ёки юридик шахсга корхонанинг қайтариши зарур бўлган барча қарзлар сўммаси; корхонага етказиб берилган товар ёки кўрсатилган хизмат учун тўлаши керак бўлган барча сўмма.
Девальвация (девальвация, devaluation) – Мамлакат савдо ва тўлов балансининг кескин ёмонлашуви, чет эл валютасига нисбатан миллий ёки ҳалқаро пул бирлиги курсининг пасайиши.
Дезинфляция (дезинфляция, desinflation) – Пул қадрсизланиш суръатининг пасайиши ёки унинг буткул тугаши.
Демонополизация (демонополизация, demonopolisation) – Иқтисодиётдаги монопол
Депозит (депозит, deposit) – 1) Банк жамғармаси; 2) банкка омонат кассаси ёки фойдаланиш учун вақтинча қуйилган пул ёки қимматли қоғозлар, қимматли нарсалар.
Депонeнт (депонент, depositor) – Қимматли нарсаларини депозит банкка қўйган шахс ёки фирма.
Депрессия (депрессия, depression) – Ишсизлик даражаси юқори, товарлар хизматларга талаб пастлиги, ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва ишчанлик тушиб кетадиган даврни характерлайдиган иқтисодиётдаги тушкунлик даври. Кризис циклининг энг паст нуқтаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |