Бартер (бартер, barter) – Товар ва хизматларни пулсиз тўғридан тўғри айирбошлаш.
Бартер битими (бартерный договор, barter contract) – Пулсиз, натура шаклида бир товарни бошқасига айирбошлаш юзасидан томонларнинг келишуви.
Бизнес (бизнес, businees) – Фойда берадиган иқтисодий фаолият, ҳар қандай даромад ёки бошқа шахсий фойда келтирадиган тадбиркорликни исталган тури билан шуғулланувчи тадбиркор.
Бизнес одоби (деловая этика, business ethics) – Тадбиркорликни виждонан юритиш талаби.
Бизнесмен (бизнесмен, businessman) – Комерсант, даромад ёки бошқа шахсий фойда келтирадиган иқтисодий фаолиятнинг исталган қонуний тури билан шуғулланувчи тадбиркор.
Бизнес стратегияси (бизнес стратегия, business strategy) – Энг юкори даражада фойда олиш йўлидаги ҳаракат йўналиши.
Бизнес режа (бизнес план, business plan) – Корхона келажагининг асосий жиҳатларини, келгусида дуч келадиган барча муаммоларни ва уларни ечиш йўлларини ёритиб берадиган ҳужжат.
Биржа (биржа, bourse) – Улгуржи бозорнинг доимий ишлаб турадиган асосий шакли бўлиб, унда қимматбаҳо қоғозлар олди-сотдиси (фонд биржаси), валюта олди-сотдиси (валюта биржаси) ёки стандартлар ва намуналар бўйича товарлар сотиладиган (товар биржаси) муассасаси. Биржалар горизантал хўжалик алоқларини ташкил қилиш жарёнида воситачилик қиладилар
Биржадан ташқари бозор – Бутун мамлакат ҳудудида жойлашган, йирик фирмаларда рўйхатдан ўтмаган чоғроқ фирмаларнинг акцияларини сотиш ва сотиб олишда қатнашадиган брокерлик фирмалари.
Биржа курси (биржевой курс, bourse rate) – Биржада муомалада бўладиган қимматбаҳо қоғозлар (акция, облигациялар)нинг сотув баҳоси. акцияларнинг биржа курси дивидент миқдорига тўғридан-тўғри ва пул бозоридаги ссуда фонди даражасига эса тескари боғлиқ бўлади.
Биржа листинги (биржевой листинг, bourse listing) – Биржа товарларини биржа бюллетини (ахборотномаси)га киритган ҳолда биржа савдоларига қуйиш тарғиботи.
Do'stlaringiz bilan baham: |