Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet54/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Ишсизлик даражаси (уровень безработицы, unemployment rate) – Ишсизлар сонининг ишчи кучи умумий сонига нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Ихтисослаштириш (специализация, specialization) – 1) Фаолиятни бирон-бир машғулотга, касб-ҳунарга йўналтириш; ижтимоий меҳнат тақсимоти шаклларидан бири; 2) бирон-бир чекланган соҳада маълумот олиш; 3) ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, саноатда, қурилишда, қишлоқ хўжалигида, хизмат кўрсатиш соҳасида технологияни ихтисослаштириш - фаолиятини муайян маҳсулот, буюм, деталь ишлаб чиқаришга йўналтириш.
Иқтисодиёт (экономика, economics) – Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларига етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолият тизими.
Иқтисодиётни барқарорлаштириш (стабилизировать экономику, to stabilize economy) – Танглик ҳолатларига барҳам бериш асосида макроиқтисодий мувозанатликни сақлаш ва ишлаб чиқаришни юксалтириш учун шарт-шароитларни вужудга келтириш.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш (государственное регулирование экономики, govemment adjustment of economy) 1) Давлатнинг хўжалик субъектларига ва бозор коньюнктурасига бозор механизмларига амал қилиши учун нормал шароит яратиш, ҳамда экологик ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш мақсадида таъсир этиши; 2) иқтисодиётни барқарорлаштириш, тартибга солиш бир маромда ишлашини йўлга қуйиш; иқтисодий ҳолатлар ва уларнинг алоқаларининг ўзгаришини ёки қувватлашни таъминловчи мақсадли йўналтирилган жараёнлар. Механизмлари: солиқлар, нархлар, давлат бюджети ва тадбиркорлиги, пул-кредит воситалари ёрдамида муайян иқтисодий сиёсатни амалга ошириш.
Иқтисодиётнинг интернационализациялашуви (интернационализация хозяйственной жизни, in­ternational economy) – Халқаро меҳнат тақсимоти натижасида айрим мамлакатлар ўртасида барқарор ишлаб чиқариш иқтисодий алоқаларнинг юзага келиши ва уларнинг ҳалқ хўжалигида чамбарчас боғланиб кетиши.
субъектлари ўртасида иқтисодий алоқаларнинг ривожаланиш шакли, давлатлар ўртасида келишилган иқтисодий сиёсат юритиш, ягона иқтисодий маконларнинг вужудга келиши.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling