Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet53/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Истеъмол кооперативлари (кооперативы потреблении, сooperative societies consumption) – Чакана савдо корхоналари, уларнинг аъзолари фойда тақсимотида қатнашадилар ёки товар ва хизматларни арзонроқ нархда сотиб оладилар.
Истеъмол кредити (потребительская кредит, concumer credit) – Кредитнинг бу шаклида жисмоний шахсларга икки шаклда, пул ёки товар шаклида берилиши, жисмоний шахсларга кўчмас мулкка эгалик қилиш, даволаниш, уй жиҳозларини сотиб олиш ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун берилади.
Истеъмол нархлар индекси (потребительская ценовой индекс, cosumer price index) – Ўртача яшовчи оила томонидан, одатда, истеъмол қилинадиган товар ва хизматлар нархининг базис даврида нисбатан ўзгариши ўртача даражасини акс этадиган кўрсаткич.
Истеъмол сарфлари (потребительские издержки, consumer costs) – Аҳоли даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлари учун ишлатиладиган қисми.
Ички маблағлар (внутренные фонды, internal funds) – Фирманинг ички манбаларидан тушадиган фойда ёки бошқа даромадлар.
Ички харажатлар (внутренные расходы, internal charges) – Корхонанинг ўзига тегишли бўлган ресурслардан фойдаланиш ҳисобидан сарфланган харажат.
Ишбай иш ҳақи (сдельная работа, piecework) – Ишлаб чиқарган маҳсулоти миқдорига ёки бажарган иш ҳажмига қараб тўланадиган иш ҳақи.
Иш вақти (время работы, hours of work) – Ишлаб чиқаришда банд бўлган аҳолининг ишлаган вақт ҳажми.
Ишлаб чиқариш жараёни (процеcс производства, process production) – Инсонларнинг истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган жараён.
Ишлаб чиқариш инфратузилмасиИшлаб чиқаришнинг ривожланиши учун ташқи шарт-шароитларни таъминловчи тармоқлар мажмуи бўлиб, ўз ичига темир ва автомобил йўллари, электр, газ ва сув таъминоти, алоқа коммуникациялари, омбор хўжалиги ва бошқаларни олади.
Ишлаб чиқариш омиллари (факторы производства, factors of production) – Товар ва хизматлар ишлаб чиқаришда қатнашадиган ресурслар мажмуи.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling