Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet61/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Менеджер (менеджер, manager) – Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва даромадини ошириш тамойиллари, услуб ва тадбирлари мажмуидан фойдалана оладиган шахс.
Менежмент (менеджмент, management) – Энг самарали ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида маънавий, молиявий, моддий ва хом-ашё манбаларидан фойдаланишини бошқариш санъати.
Меҳнат (труд, labor) – Товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун инсон сарфлайдиган жисмоний ва ақлий куч, ғайрат.
Меҳнат биржаси (биржа труда, employment exchange) – Меҳнат бозорининг институти, иш берувчилар ва ёлланма ишчилар кучи ўртасида воситачилик қиладиган бўғин. Меҳнат биржаси ёрдамида давлат меҳнат бозорига ўз таъсирини ўтказади, ишга жойлашиш муомаларини бошқаради (жумладан фақат ишсизларни эмас, балки касбини ўзгартирмоқчи бўлган шахсларни ҳам). Меҳнат биржаси мамлакат, жаҳоннинг турли-туман ҳудудларида ишчи кучига бўлган талаб ва таклифларини ўрганади, ёшларни ишга жойлаш, касбга йўналтириш масалалари билан шуғулланади.
Меҳнат интенсивлиги (интенсивность труда, intensity work) – Вақт бирлигида меҳнатнинг сарфланиш тезлиги ёки жадаллиги.
Меҳнат предмети (предмет труда, subject of work) – Инсон меҳнати бевосита таъсир қиладиган, маҳсулот тайёрланадиган ресурслар. Масалан, хом-ашё, материал ва бошқалар.
Меҳнат стажи (трудовой стаж, labor of the experience) – Хизмат соҳасида юқори кўтарилиш ёки ишдан бўшатиш масалаларини ҳал этишда узоқ йил ишлаганлигига қараб устивор аҳамият берилиши.
Меҳнат унумдорлиги (производительность труда, labour productivity) – Маълум вақт давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун кетган вақти.
Меҳнат қуроллари (предметы труда, subjects of work) – Инсон унинг ёрдамида табиатда, меҳнат предметларига таъсир кўрсатадиган воситалар.
Микроиқтисодиёт (микроэкономика, microeconomics) – Муайян иқтисодий бирликни таҳлил қилиш, яъни бирорта ишлаб чиқариш корхонасини ўрганиш.
Микрокредит – Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва бошланғич сармояни шакллантиришга бериладиган кредитлар. Микрокредитлар: а) юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик фаолияти учун – энг кам иш ҳақининг 50 баробаригача; б) микрофирма ва деҳқон хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача; в) фермер хўжалигига энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача берилади.
Микрофирма (микрофирма, mikrofirm) – Банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони ишлаб чиқариш тармоқларида 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида 10 кишидан, улгуржи ҳамда чакана ва савдо-умумий овқатланиш тармоқларида 5 кишидан ошмайдиган корхона.
Миллий бойлик (национальное богатство, national wealth) – Инсоният жамият таррақиётида аждодлар томонидан яратилган ва авлодлар томонидан жамғарилган моддий ва маънавий бойликлар ҳамда фойдаланишга жалб қилинган табиат бойликлари.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling