Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet69/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Паст тоифали товар (товар низкого качества, goods of poor quality) – Даромадлар камайганда талаб ошадиган товар.
Патент (патент, patent) – Ихтиро, авторлик ҳуқуқи тан олинганда давлатнинг тегишли органи томонидан берилган ҳужжат.
Пеня (пеня, fine) – Тўлов муддатини бузганлиги учун қўлланиладиган санкция (жарима) тўлов сўммасига нисбатан фоизда олинади.
Пировард маҳсулот (конечный продукт, end-product) – Якуний истеъмол учун сотиб олинадиган тугал маҳсулот (товар ва хизмат)лардир.
Потенциал ишлаб чиқариш (потенциал производство, potential manufacture) – Мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиб ёки ишсизликнинг табиий даражаси ҳолатида иқтисодиётда яратилган маҳсулот ҳажми.
Потенциал ЯИМ (потенциал ВВП, potential GDP) – Мавжуд инвестиция ресурслари ва ишчи кучи ҳисобига эришилиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш ҳажми.
Прогрессив солиқ (прогрессивный налог, progressive tax) – Корхона, фирма оладиган даромадидан, юқори даромадлардан паст даромадларга қараганда кўпроқ фоиз олиниши.
Протекционизм (протекционизм, protectionism) – Давлатнинг хориж рақобатидан ички бозорни ҳимоя қилиш сиёсати, мамлакатга олиб келинаётган товарларга юқори божлар белгилаши, айрим товарларни олиб келиш чекланади ёки умуман таъқиқланади.
Процент (процент, interest) – Қарз олувчининг, қарз берувчига қарзи учун устама бериши.
Пудрат (аренда, lease) – Шартнома ёки хўжалик юритишнинг бир тури. Бир томоннинг иккинчи томон талабига кўра белгиланган ишни бажариши тўғрисидаги шартнома.
Пул (деньги, money) – Ўзига хос товар, барча товарлар қийматининг умумий эквиваленти. Товар қийматини ифодалайди. Турлари: металл, қоғоз, кредит, электрон пуллар айирбошлашда умумий восита бўлиб хизмат қилади. Пул тўртта функция (вазифа)ни бажаради: қиймат ўлчови, муомала воситаси, жамғарма воситаси, тўлов воситаси.
Пул агрегати (денежный агрегат, monetary aggregate) – Жамғарила бориб харид қобилиятини сақловчи барча пул воситалари пул агрегати деб аталади, бунга нақд пуллар, маълум муддатга ёки муддатсиз банкка қуйилган пуллар, сертификатлар ва бошқалар киради.
Пул базаси (денежно-кредитная основа, monetary base) – Муомаладаги нақд пуллар, корхоналарнинг кассадаги пуллари ва марказий тижорат банк захиралари.
Пул бозори (денежный рынок, money market) – Тижорат банк, давлат, фирма, хусусий шахсларнинг пул маблағлари ҳаракатига хизмат кўрсатади. Пул бозори инфляциянинг олдини олиш, бюджет дефицитини йўқотишга таъсир этади. Айланма маблағларнинг ҳаракатини таъминловчи қисқа муддатли кредит операцияларнинг йиғиндиси.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling