Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet67/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Нотижорат ташкилоти (некоммерческое предприятие, noncommercial enterprise) – Давлат ташкилоти бўлмаган, фойдани ўзаро тақсимламайдиган кишиларнинг барча турли бирлашмаси.
Ноу-хау (ноу-хау, know-how) – Корхона ва профессионал фаолиятда амалий қўлланиладиган тажриба ва илмий, техник, ишлаб чиқариш, маъмурий, молиявий, тижорат характеридаги турли хил янги билимлар йиғиндиси; Ноу-хау дан фойдаланиш лицензия шартномаларини тузиш асосида амалга оширилади.
Нуфузли нарх (престижная цена, prestigious price) – Аҳолининг юқори даромад олувчи қатлами, харид қиладиган товарларни сотишда қўлланилади.
О
Облигация (облигация, bond) – Қимматли қоғоз тури, муддатли қарз мажбурияти. Эгасига кафолатланган даромад олиш ҳуқуқини беради. Акциядан фарқли улароқ, даромад миқдори корхонанинг умумий даромадлилигига боғлиқ бўлмайди.
Оддий акциялар (простые акции, common stock) – Компания олган фойдага қараб диведендлар олиш ҳуқуқини, ҳал қилувчи овоз билан акционерлар йиғилишида иштирок этиш ва компания раҳбариятига сайланиш ҳуқуқини берадиган акциялар.
Оддий лицензиялаш (обычное лицензирование, usual licensing) – Юридик ва жисмоний шахсларга чекланмаган доирада бериладиган лицензиялар бўлиб, шахслар тегишли фаолият турини амалга оширишга нисбатан қуйиладиган ягона шартлар ва талабларга жавоб бериши.
Оила бюджети (бюджет семье, family budget) – Оиланинг мазкур вақтда вужудга келган пулли ёки жами даромадлари ва харажатлари.
Олигополия (олигополия, oligapoly) – Бир неча йирик компания, фирмани ишлаб чиқаришда ва бозорда ҳукмронлик қилиши.
Олигархия (олигархия, oligarchy) – Бир тўда шахсларнинг ёки гуруҳларнинг (бойлар, харбийларнинг) сиёсий ва иқтисодий ҳукмронлиги бўлган тузум.
Олий тоифали товар (товар высшего качество, goods of the supreme quality) – Даромадларнинг ўзгариши билан талаб тўғри мутаносибликда ўзгарадиган товар.
Олтин валюта заҳираси (золотовалютные резервы, gold reserves) – Марказий банк ва мамлакат молия органларининг ҳамда халқаро валюта-кредит ташкилотларнинг хориж валютаси ва олтин заҳиралари.
Олтин заҳираси (золото резервы, gold reserves) – Мамлакат марказий эмиссия банки ёки хазинаси қуйма ёки танга шаклида тўпланган марказлашган олтин резерв фонди.
ОПЕК (Нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) (огранизация стран-экспортеров нефти, organization of petroleum exporting countries) – 1960 йилда ташкил этилган. Таркибига Эрон, Ироқ, Венесуэлла, Қувайт, Саудия Арабистони, Қатар, Индонезия, Ливия, Бирлашган Араб Амирлиги, Алжир, Нигерия, Эквадор ва Габон давлатлари киради. ОПЕК жаҳон бўйича нефть савдоси ҳажмининг ярмига яқинини назорат қилади, ҳамда нефтга расмий баҳо белгилайди, кўпинча баҳонинг жаҳон даражасини аниқлаб беради. Штабквартираси Венада жойлашган.
Оралиқ истеъмол (промежуточное потребление, intermediate compsution) – Ишлаб чиқаришнинг бир босқичида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бошқа босқичида меҳнат предметлари сифатида ишлатилиши.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling