Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Нафлилик (выгодность, profitableness) – Товарлар кишиларнинг бирон-бир истеъмолини қондириш лаёқати. Нақд пул маблағлари


Download 1.71 Mb.
bet66/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Нафлилик (выгодность, profitableness) – Товарлар кишиларнинг бирон-бир истеъмолини қондириш лаёқати.
Нақд пул маблағлари (наличный деньги, сash money) – Товарлар учун ҳисоб-китоб ёки бошқа тўловлар қилинаётганида харидордан сотувчи қулига жисмонан утадиган қогоз ва танга пуллардир. Накд пуллар бошқа турли тўловларда ҳам қулдан қулга ўтади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб (без наличный расчёт, without cash calculation) – Корхона, ташкилотлар ўртасидаги уларнинг давлат бюджети, кредит ташкилотлари билан нақд пулсиз бир ҳисоб рақамидан иккинчи ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш операцияси.
Нақд пуллик ҳисоб-китоб (наличный расчёт, cash calculation) – Пул ўзининг тўлов ва муомала воситаси функциясиларини нақд пул ёрдамида амалга ошириб, иш ҳақи, нафақа, мукофот, суғурта тўловларни тўлашда амалга оширилади.
Нетто (нетто, net) – Ўралмаган ҳолдаги товарларнинг соф массаси; фоиз скидкасини чегирган ҳолдаги товарнинг соф баҳоси; харажатларни чегирган ҳолдаги соф даромад.
Нодавлат нотижорат ташкилоти (негосударственное некоммерческое предприятие, not state noncommercial enterprise) – Жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари аъзолари ўртасида тақсимламайдиган ўзини-ўзи бошқарувчи ташкилот.
Номенклатура (номенклатура, nomenclature) – Буюмлар, нарсалар, номлар рўйхати. Масалан, счёт, товар номенклатураси.
Номинал (номинал, nominal) – Товарда кўрсатилган нарх; Пул бирлиги ёки қимматли қоғозга ёзиб қуйилган қиймат.
Номинал даромад (номинальный доход, nominal income) – Аҳоли томонидан пул шаклида олинган даромадлар сўммаси.
Номинал иш ҳақи (номинальная зарплата, nominal salary) – Пул шаклидаги олинган иш ҳақи сўммаси.
Номинал фоиз ставкаси (номинальная процентная ставка, nominal interest rate) – Маълум давр ичида (ой, йил) қарзга олинган пул бирлигига тўланган пул миқдори. Номинал ялпи ички маҳсулот (номинальный валовой внутренный продукт, nominal gross domestic product) – Мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган провард товар ва хизматларнинг жорий бозор баҳоларининг умумий йиғиндиси.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling