Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet64/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Мукаммал рақобат (идеальный конкуренция, ideal a competition) – Бозордаги вазият бўлиб, бунда сотувчилар ҳам, харидорлар ҳам кўп бўлиб, уларнинг биронтаси ўз ҳаракатлари билан талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатни, мувозанат баҳосини сезиларли даражада узгартира олмайди, бозорда ўз ҳукмини утказа олмайди, шу туфайли сотувчиларни ҳам, харидорларни ҳам ишлаб чиқаришнинг, фаолиятнинг энг оқилона йўлини танлашга ундайди.
Мулкдор (владелец, owner) – Ўз ихтиёрига кўра ўзига тегишли мол мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва тасарруф этади.
Мулкий бойлик (вещественное богатство, tangible wealth) – Маълум вақт давомида тўғридан-тўғри хизмат кўрсатувчи узоқ муддатли активлар.
Мулкни тасарруф этиш (усвоение имущества, mastering of property) – Мол-мулк тақдирини мустақил ҳал қилиш.
Мулк объектлари (имущественные объекты, property objects) – Мулкка айланган барча бойликлар.
Мулк субъектлари (имущественные субъекты, property subjects) – Мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари.
Мультипликатор самараси (польза мультипликатора, animator benefit) – Соф миллий маҳсулотдаги ўзгаришнинг инвестицион сарфлардаги ўзгаришга нисбати.
Мулкчилик муносабатлари (имущественные отношения, property relations) – Мулкка эгалик қилиш, уни тасарруф этиш, ундан фойдаланиш ва ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган муносабат.
Муомаладаги пуллар (деньги в обороте, money in a revolution) – Мамлакатнинг пул бирлиги ва унинг типи (олтин, кумуш, қоғоз); пулга тенглаштирилган тўлов воситалари. Пул ҳисоб китобларини тақозо этадиган халқаро иқтисодий айирбошлаш ва бошқа алоқаларда қатнашади.
Муомала харажатлари (издержки обращения, expenses of circulation) – Товар муомаласи жараёни билан боғлиқ бўлган барча харажатлар йиғиндиси. Соф муомала харажатлари ва муомаладаги унумли харажатларга бўлинади.
Мураккаб фоизлар (сложный проценты, complicated percent) – Жамғармалардан фойдаланилгани учун ҳақ тўлаш ҳисоб-китоб усули бўлиб, бунда бу ҳақ омонатнинг бошланғич сўммасига ҳам, унга ўтган йили учун ёзилган фоиз сўммасига ҳам қўшиб ёзилади, омонатнинг прогрессив ўсишини таъминловчи фоизлар.
Мутаносиб солиқ (прогрессивный налог, value-added tax) – Олинадиган даромадлардан, уларнинг катта-кичиклигидан қатъий назар, бир хил фоизда олиниши.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling