Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet72/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Резерв капитали (резерв капитала, reserve of the capital) – Корхонанинг фойдасидан ажратмалар ҳисобига ҳосил бўладиган, кўзда тутилмаган зарарлар ҳамда қимматбаҳо қоғозлар курсининг тутиши натижасидаги харажатларни қоплаш учун мўлжалланган фонд.
Резидент (резидент, resident) – Солиқ ҳуқуқлари бўйича фақат шу мамлакатда тегишли иқтисодий ҳудудида (камида бир йилдан ортиқ яшаган бўлиши шарт) яшаб турган юридик ёки жисмоний шахс.
Рейтинг (рейтинг, rаting) – Даража, тоифага баҳо бериш. Махсус кафолатхоналар томонидан муайян қарздорнинг қарзини тулай олиш қобилияти ёки қимматбаҳо қоғозларнинг сифати ва ишончлилиги аниқланадиган нисбийлик.
Реклама (реклама, reclame) – 1) Янги товар, унинг ўзига хос белгилари, хизматлари тўғрисидаги маълумот; 2) оммавий ахборот воситаларида тижорат фаолияти (товар ва ғояларни эълон қилиш).
Реконструкция (қайта тиклаш)  Фаолият юритаётган корхонани маънавий ва жисмоний эскирган қурилма ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш, технологик бўғинлар ва ёрдамчи хизматдаги номутаносибликларни йўқотиш йўли билан алмаштириш ёрдамида тўлиқ ёки қисман ўзгартириш.
Рентабеллик (рентабельность, efficiency) – Корхона хўжалик фаолиятининг бир кўрсаткичи, маълум бир давр давомида корхона фаолияти фойдалилиги (зарар кўриб ишлаши)ни характерлаб беради. Маҳсулотни сотишдан келадиган фойданинг шу маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларига нисбати.
Репорт (репорт, report) – Муддатли битим тури; қимматбаҳо қоғоз ёки чет эл валютасини (биржа савдогаpи, тижорат банки ва б.) банкка маълум муддатдан кейин янгича, яъни анча юқори нархда ҳарид қилиш шарти билан сотиш; қимматбаҳо қоғоз ёки чет эл валютасини сотиш ва ҳарид қилиш нархи ўртасидаги фарқ.
Ресурслар (ресурсы, reserve) – 1) Ресурс, имконият, бойлик манбаи; чора, илож. Масалан: иқтисодий ва молиявий ресурслар; 2) ишлаб чиқаришни таъминлайдиган омил ва воситалари. Иқтисодий ресурслар қуйидагиларни ўз ичига олади: табиий (хом ашёвий, геофизик), меҳнат (инсон капитали), капитал, муомила воситаларини, информацион ва молиявий ресурслар.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling