Пул эмиссияси (денежный эмиссия, monetary issue) – Давлат томонидан муомалага қўшимча миқдорда пул белгиларининг чиқарилиши.
Р
Рақобат (конкуренция, competition) – Бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун кураш.
Реал даромад (реальный доход, real the income) – Аҳолининг номинал даромадлари сўммасининг товар ва хизматлари сотиб олиш лаёқати. Аҳоли реал даромадига номинал даромад сўммаси билан бирга баҳолар даражаси, солиқлар ва бошқа омиллар ҳам таъсир қилади.
Реализация (реализация, realization) – Сотиш, пуллаш; тарқатиш; амалга ошириш, фойда олиш, фоизли қоғозлар вексел ва бошқа қимматли нарсаларни пулга айлантириш.
Реал иш ҳақи (реальная заработная плата, real wages) – Реал, ҳақиқий иш ҳақи, инсоннинг ҳақиқий меҳнати учун олган ҳақи; моддий бойликлари ва хизматлар акс этган иш ҳақи; реал иш ҳақи номинал иш ҳақи миқдори, баҳо даражаси, хизматлар ва олинадиган солиқлар миқдори билан аниқланади.
Реал ялпи ички маҳсулот (реал валовый внутренний продукт, real gross domectic product) – Жорий нархларда ҳисобланган номинал ялпи ички маҳсулотни нархларнинг ўзгариш кўрсаткичи (инфляция даражаси) ҳисобига ҳисобланади.
Ревальвация (ревальвация, revaluation) – Миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан қадрининг ошиши.
Реверс (реверс, reverser) – 1) Танга, медалларнинг орқа томони, 2) банкнинг тўлов муддати етганда векселни сотиб олиш мажбурияти.
Регрессив солиқ (регрессивный налог, regressive tax) – Корхона, фирма оладиган соф даромадига, паст даромадларидан анча юқори ва юқори даромадлардан камроқ фоиз ундириш.
Резерв валютаси (резервная валюта, reserve currency) – 1) Давлат хазинаси ва марказий банкка тегишли бўлган, қуйма ва танга олтинлар; хориж валюта маблағлари; халқаро ҳисоблар учун жамғармаси, сақлаб қўядиган валютаси; 2) ривожланган давлатларнинг халқаро ҳисоблар олиб бориш учун фойдаланиладиган миллий ва кредит пуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |