Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet70/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Пулга бўлган талаб (спрос на деньги, demand for money) – Мамлакат аҳолиси жамғариш ва истеъмол қилиш, олди-сотди ва хар хил иқтисодий битимлар тузиш учун эгалик қилмоқчи бўлган пул миқдори; истеъмол, фоиз ставкаси, операцион харажатлар ва бошқа функциялар билан ифодаланади.
Пул ислоҳоти (денежная реформа, currency reform) – Мамлакатнинг пул тизимини мустаҳкамлаш учун йўналтирилган давлат қонуний актлари.
Пул-кредит сиёсати (денежно-кредитная политика, monetary policy) – Тўлиқ бандлик шароитида ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфляциянинг таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар. Пул-кредит сиёсати давлат томонидан ва Марказий банк томонидан амалга ошириб, унинг ёрдамида мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини бажаради.
Пул миқдори(массаси) (денежный масса, money weight) – Муомалага чиқарилган металл тангалар ва қоғоз пуллар (хазина ва банк билетлар)и жами миқдори. Банкдаги барча пул воситалари ҳам киради. Пул миқдори аҳоли қўлида, кредит тизими кассалари, корхона ва ташкилотларда тўпланади.
Пул муомаласи (денежное обращение, monetary circulation) – Товарларнинг пулларга айрибошланишини акс эттириб, муомала воситаси ва тўлов воситаси сифатида пулнинг ҳаракатига айтилади; товарларнинг доиравий айланиши, хўжаликда товарсиз тўлов ва бошқа ҳисоб-китобларга хизмат кўрсатади.
Пулнинг айланиш тезлиги (скорость денежного оборота, speed of a monetary revolution) – Ҳар бир пул бирлигининг мазкур мамлакатда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашда, ҳар қандай битишувларни таъминлашда йил давомида неча марта айланишлар сони.
Пулнинг харид қобилияти (покупательная способность денег, purchasing capacity of money) – Пулнинг харид қобилияти; пул бирлигининг маълум товарлар сонига айирбошлаш қобилияти.
Пулнинг қадрсизланиши (обесценивание денег, money depreciation) – Қоғоз пулнинг маҳсулот ва хизматлар баҳосининг ошишида намоён бўлади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling