Таннарх (себестоимость, first cost) – Бирор товар ёки маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун кетган барча харажатларнинг пулдаги кўриниши.
Тариф (тариф, tariff) – Расмий белгиланган ставка, солиқ, тўлов йиғими; ставкалар тизими. Масалан, транспорт тарифлари, алоқа бўйича божхона тарифлари ва бошқалар.
Таркибий инқироз (структурный кризис, structural crisis) – Иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва соҳалари ривожланиши ўртасидаги чуқур номутаносибликлар вужудга келиши натижасида, айрим тармоқларда кейин бутун иқтисодиётда ишлаб чиқариш ҳажмининг тушиб кетиши ҳолати.
Таркибий ишсизлик (структурная безработица, structural unemployment) – Ишлаб чиқариш ва ялпи талаб таркибидаги ўзгаришлар натажасида вужудга келадиган ишсизлик.
Тартибга солиш (регулирование, regulation) – Иқтисодиётнинг маълум бир ҳолатида бўлишини таъминлаш. Иқтисодиётнинг субъектлари алоқаларини ўзгаришни ёки қувватлашни таъминловчи, мақсадли йўналтирилган жараёнлар. Масалан: соҳаларни, пул-кредитни, молияни, ташқи иқтисодий алоқаларни тартибга солиш.
Ташкилот (организация, organization) – Тизим элементларини тартибга солиш ва координация қилишга қаратилган бошқарувнинг таркибий қисми.
Ташқи савдо (внешная торговля, oversea trade) – Бир мамлакатнинг бошқа мамлакатлар билан савдоси (экспорт, импорт муносабатлар). Ташқи савдо асосида халқаро меҳнат тақсимоти шаклланади.
Ташқи савдо сиёсати (внешнеторговая политика, foreign trade policy) – Бир мамлакатни бошқа мамлакатлар билан олиб бораётган савдоси (экспорти ва импорти) борасида сиёсати. Бунда тенг ҳуқуқлилик ва икки томонлама манфаат олиш кўзда тутилади. Экспорт ва импортнинг товар таркиби ва географик ҳажмига асосан олиб борилади.
Ташқи харажатлар (внешние затраты, external expenses) – Ташқаридан жалб қилинган ресурсларга тўловларни амалга оширишга кетган харажат.
Тақсимланмаган фойда (сохраненный доход, retained earnings) – Резерв фондига ажратмалар ва дивидентлар тўланганидан сўнг қоладиган фойданинг бир қисми.
Текшириш (проверять, to check) – Назорат қилувчи органлар томонидан амалга ошириладиган, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини тартибга соладиган қонун ҳужжатлари ижро этишлари устидан ўтказиладиган назорат.
Тендер (тендер, tender) – 1) Ёзма таклиф, оферта, талабнома; 2) қимматли қоғозлар, савдо учун обуна бўлиши ҳақидаги ариза; 3) муддатли шартномага кура товарни етказиб бериш тўғрисидаги хабарнома; 4) бозорда облигация ва ғазна векселини таклиф этиш воситаси; 5) халқаро савдо шакли. Савдо ташкилотчилари томонидан қатнашувчилар орқали маълум товарни етказиб бериш ёки маълум хизматларни бажариш таклифи қайд этилган қоғоз.
Технологик усул (технологический способ, technological way) – Меҳнат воситалари, материяллар, технология, энергия, ахборотлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш биргаликда ишлаб чиқаришнинг технологик усули.
Do'stlaringiz bilan baham: |