Стабилизация (стабилизация, stabilization) – Барқарор бўлиш, мустаҳкамлаш. Масалан, нарх-навони барқарор бўлиши, пул муомаласини мустаҳкамланиши.
Стагфляция (стагфляция, stagflation) – Инфляция тенденцияси ривожланган даврдаги иқтисодиётдаги инфляция; ишсизлик кўпайиб, нархлар ошиб боради.
Стандарт кредит (стандартный кредит, standard credit) – Олинган кредит бўйича вақти-вақти билан кредитни ўз вақтига қайтара олмаслик шароити юзага келиши, кредитни белгиланган муддатда тўлай олмаслик, тўлов муддатининг узайтирилиши бир марта оширилиши, кредитни фоизларини тўлай олмаслик даври 30 кундан 60 кунгача тўлиқ таъминланмаган кредитлар учун 30 кун муддатга тўланиши.
Субвенция (субвенция, subvention) – Ҳукумат маҳаллий органларига ёки хўжаликларни турли бўғинларига давлат томонидан бериладиган молиявий ёрдам тури. Ундан фойдаланиш шарти бузилганда уларни қайтариб олиш мумкин.
Субсидия (субсидия, subsidy) – Давлат бюджетидан корхона, ташкилот ва хорижий давлатларга бериладиган маблағ.
Судралиб юрувчи инфляция (ползающая инфляция, сreeping inflation) – Иқтисодиётда баҳоларнинг ўртача йиллик ўсиши 5-10 фоиздан ошмасдан, ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришни рағбатлантирувчи омил сифатида намоён бўлиши.
Супермаркет (супермаркет, supermarket) – Харидорларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатишига асосланган кенг тармоқли савдо корхонаси.
Т
Табиий бойлик (естественное богатство, natural wealth) – Миллий бойликнинг табиат инъомларидан иборат бўлган, фойдаланишга жалб қилиган, ишлаб чиқаришнинг шарт-шароитини ва инсон фаолиятининг ташқи муҳитини ташкил қиладиган қисми.
Ташқи иқтисодий фаолият (внешнеэкономическая деятельность, foreign trade activities) – Ўзбекистон Республикаси давлат идораларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг хорижий давлатлар, уларнинг юридик ва жисмоний шахслари, ҳалқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали ҳамкорлик ўрнатишга, бундай ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган жами амалий ҳаракатларидир.
Тадбиркорлик (предпринимательство, bisinees) – Фойда олиш мақсадида фуқаролар ва корхоналарнинг ўз ташаббуси асосида мустақил фаолият юритиши. Масалан, хусусий, жамоа тадбиркорлиги. Тадбиркорликни ривожлантириш бозор иқтисодиёти шаклланишининг асосий мезонларидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |