Хусусий тадбиркорлик (частная предпринимательство, private business) – Алоҳида шахс ёки корхона томонидан хусусий ташаббус асосида ташкил қилинади.
Хуфиёна иқтисодиёт (теневая экономика, shadow economy) – Жамият томонидан назорат қилинмайдиган ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш ва товар-материал бойликларнинг истеъмоли ва хизмат кўрсатиш соҳалари. Бу соҳалар фаолияти давлат бошқарув органларидан яширинча тарзда олиб борилади. Уни бартараф этиш йўллари бозорни шакллантириш, марказлашган режалаштиришни ва давлат монопол хукмронлигига чек қуйиш кабилардир.
Ц
Цивилизация (цивилизация, sivilized) – Жамиятнинг ўз тараққиёти жараёнида яратган моддий ва маънавий бойликларнинг, уларни янада кўпайтириб ҳамда такомиллаштириб бориш усулларининг мажмуи.
Ч
Чайқовчи (спекулянт, speculator) – Олиб сотар чайқовчи; ўз манфаатлари учун даромад олиш мақсадида товар ва маҳсулот ларни сотиб олиб, устига қуйиб сотувчи шахс.
Чакана нархлар (рознечные цены, retail prices) – Товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилганда қўлланиладиган нарх.
Чакана савдо (рознечная торговля, retail trade) – Савдо соҳасида якуний истъемол учун, аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолият.
Чек (чек, check) – 1) Қимматли қоғоз тури; 2) банкка берилган ёзма фармойишга кўра шахснинг жорий счётида кўрсатилган сўммани бериш тўғрисидаги махсус ҳужжат; нақд пулсиз ҳисоб-китобларда чек дафтарчаси кўринишида фойдаланилади; 3) тўлаш лозим бўлган, кассадан бериладиган ва сўммаси кўрсатиладиган талон.
Чекланганлик (ограниченный, confined) – Ишлаб чиқарувчиларнинг ва истеьмолчиларнинг ишлаб чиқариш ресурслари ёки истеъмол товарларига бўлган талабига нисбатан мазкур ресурслар ва товарлар таклифининг етишмаслиги.
Чет эл инвестициялари (иностранные инвестиции, foreign investments) – Тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига чет эллик инвесторлар қўшадиган барча турдаги мулкий, молиявий ва интеллектуал бойликлар мажмуи.
Do'stlaringiz bilan baham: |