Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet82/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Фойда нормаси (норма возвращения, rate of return) – Фойда массасининг ишлаб чиқариш харажатларига бўлган нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Фойда солиғи (налог прибыли, tax of the profit) – Корхона, фирманинг ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)дан олган соф даромадининг маълум қисми бюджетга жалб қилинган қисми.
Фонд бозори (фондовый рынок, share the market) – Қимматбаҳо қоғозлар бозори билан биргаликдаги ҳаракатда бўлиб, фонд биржалари, банклар, холдинглар каби акция ва бошқа турдаги қимматбаҳо қоғозлар чиқаради.
Форвард (форвард, forward) – Битим имзолангандан икки кун давр учун кейинги валюта ёки бошқа битим бўйича ҳисоб-китоблар.
Форс мажор (форс-мажор, force-majeure) – Ёнғин, табиий офат, уруш каби кутилмаган воқеа ҳамда хосидаларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган вазият.
Франчайзинг (франчайзинг, franchising) – Французча сўздан олинган бўлиб, “имтиёз, енгиллик” деган маънони билдиради. 1) Йирик ва кичик тадбиркорлик корхоналарининг келишув шакли; 2) давлатнинг хусусий корхонага берадиган махсус имтиёзи.
Френчайс (привилегия, franchise) – Савдо тармоғининг номидан фойдаланиб хусусий бизнес юритиш ҳуқуқини берадиган лицензия (рухсатнома).
Фрикцион ишсизлик (фрикционная безработица, frictional unemployment) – Ишдан бўшаб қолиб, малакасига мос иш қидираётган ва иш ўринлар бўшашини кутаётган ишсизлар.
Х
Халқаро валюта фонди (международный валютный фонд, international monetaru fund) – Халқаро савдо ва валюта ҳамкорлигини ривожлантиришга таъсир кўрсатиш мақсадида ташкил этилган халқаро валюта-молия ташкилоти. БМТнинг ихтисослаштирилган муассасаси. 1944 йилда валюта курсларнинг ўртача муддатли валюта курсида заёмлар бериш йўли билан бир меъёрда сақлаб туриш учун тузилган.
Халқаро иқтисодий интеграция (международная экономическая интеграция, international economic integration) – Жаҳон мамлакатлари ўзаро иқтисодий алоқаларнинг чуқурлаштириш ва барқарор ривожланиши ҳамда миллий хўжаликлар ўртасидаги меҳнат тақсимоти асосида улар хўжалик алоқаларининг бирлашиб бориш жараёни.
Халқаро кредит (международный кредит, international credit) – Бир давлат, ҳуқуқий шахс томонидан иккинчи бир давлатга, унинг банкларга бошқа ҳуқуқий шахсларига муддатлилик ва тўловлилик асосида берилади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling