Халқаро меҳнат тақсимоти (международное разделение труда, international division of labour) – Алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг айрим турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашуви.
Халқаро молия корпорацияси (международная финансовая корпорация, international finance corparation) – Ҳукумат кафолатисиз хусусий капиталга юқори рентабеллик ва лойиҳаларнинг юқори самарадорлигига эришиш шарти асосида кредитлар бериш фаолияти билан шуғулланувчи муассаса, БМТнинг махсус муассасаси бўлиб, 1956 йилда ташкил этилган.
Халқаро молия марказлари (международные финансовые центры, international financetial centers) – Ссуда капитали бозорининг халқаро марказлари. Биринчи навбатда Нью-Йорк, Токио, Лондон, Париж, Цюрих, Люксембург; ривожланаётган мамлакатлар Гонконг, Сингапур, Бахрейн ва бошқалар. Бу марказларда банк ва бошқа кредит-молия институглари юқори даражада концентрациялашган, молия-кредит операциялари учун либерал солиқ ва валюта режими амал қилади.
Харажатлар (расходы, charges) – Ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида юзага келган чиқим, харажатлар, сарфлар. Харажатларга сотилган маҳсулот таннархи, ноишлаб чиқариш маъмурий харажатлар, фоизларни тўлаш, ижара тўлови, иш ҳақи, солиқлар киради.
Хизматлар экспорти (экспорт услуг, еxport of services) – Чет эл валюталари ҳисобига чет эллик истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш. Масалан: чет эл фуқароларга сайёҳлик хизматини кўрсатиш.
Холдинг компанияси (холдинговая компания, holding company) – Бошқа фирмаларни назорат қилиш ва бошқариш мақсадида акция назорат пакетлари билан таъминланган компания.
Хусусийлаштириш (приватизация, privatisation) – Давлат мулкининг хусусий мулкга айлантирилиши; давлат мулкининг фуқароларга бўлиб бериш (сотиш) воситаси; жамиятнинг ривожлантириш даражаси ва ҳолати учун жавобгарликни тақсимлаш шакли.
Хусусий мулк (частная собственность, private ownership) – 1) Мулкнинг тури; индивидуал мулкнинг бир шакли сифатида фуқаро фойда олиш мақсадида ўз мулкидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Ишлаб чиқариш фуқарони ўз меҳнати билан ёки ишга ёллаш орқали бўлиши ҳам мумкин; 2) ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмларига хусусий шахслар томонидан эгалик қилиниши ва ўзлаштирилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |