Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Технополис (технополис, technopolice) – Инновацион жараённи активлаштиришга мўлжалланган очиқ иқтисодий зона шаклларидан бири. Тижорат сири


Download 1.71 Mb.
bet79/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Технополис (технополис, technopolice) – Инновацион жараённи активлаштиришга мўлжалланган очиқ иқтисодий зона шаклларидан бири.
Тижорат сири (коммерческая тайна, industrial secret) – Корхоналарнинг барча операциялари ва ҳужжатларини сир сақлаш. Бу давлат томонидан муҳофаза қилиниб, рақобат курашида бир восита ҳисобланади.
Товар (товар, goods) – Бирон-бир нафлиликка ва қийматга эга бўлган айирбошлаш учун яратилган маҳсулотдир.
Товар биржаси (товарная биржа, commodity bourse) – Қонунларга мувофиқ товарлар савдосини ташкил қилиш шакли. Товар биржаси савдонинг мунтазам бўлиши ва қатъий белгиланган жойда ўтказилиши, товарлар сифатига қуйиладиган талабларнинг бир хилда бўлишлиги, товарларни етказиб келиш шартлари ва муддатларни савдонинг харидорлар ва сотувчилар райига қараб юритилишини тақазо этади.
Товар ишлаб чиқариш (производство товара, production of the goods) – Товарлар ўзининг истеъмоли учун эмас, балки бозорда сотиш, айирбошлаш учун ва бошқаларнинг истеъмолини қондириш мақсадида ишлаб чиқариш.
Тор пул-кредит сиёсати (узкая денежная кредитная политика, narrow monetary credit policy) – Валюта бозорида инвестиция, ҳисоб-ставкаси ва қисқа муддатли кредитлар бўйича фоиз ставкаларига таъсир қилувчи бошқа инструментлар ёрдамида валюта курси мақбуллигига эришишдир.
Трансферт (трансферт, transfer) – 1) Хориж валютаси ёки олтинни бир мамлакатдан иккинчисига ўтказиш; 2) номи ёзилган қимматли қоғозга эгалик қилиш ҳуқуқини бир шахсдан иккинчисига ўтказиш; 3) туристларни аэропортдан меҳмонхонага элтиш бўйича трансферт хизмати.
Трансферт тўловлари (трансфертные платежи, transfer payment) – Давлат бюджетидан пенсия, степендия ва турли нафақалар кўринишида аҳолига бериладиган тўловлар.
Турмуш даражаси (уровень жизни, standard of living) – Ҳаёт тарзи, кишиларнинг жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондирилиш даражаси, аҳолининг истеъмол неъматлари билан таъминланганлик даражаси. У аҳоли жон бошига ҳисобланган реал даромад билан белгиланади.
Тушум (выручка, billing) – Корхонанинг ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишдан келган пул маблағи; бирор нарсани сотишдан келадиган фойда; даромад кўринишидаги пул.
Тўлов баланси (платежный баланс, balance of pauments) – Маълум давр мобайнида тегишли мамлакатга чет элдан келган ва четга чиқарилган тўловлар нисбати. Ташқи савдо операциялари (савдо баланси), хизматлар (халқаро юк ташиш, суғурта ва бошқа), носавдо операциялари.
У

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling