Эркин савдо зоналари (зона свободной торговли, free trade area) – Иқтисодий интеграциянинг энг оддиий шакли бўлиб, унинг доирасида савдо чеклашлари бекор қилинади.
Эҳтиёж (потребность, need) – Организм, инсон шахси, ижтимоий гуруҳ, умуман жамиятнинг ҳаёт фоалияти ва тараққиёти учун обьктив равишда зарур бўлган нарсалар; эҳтиёжнинг турлари; иқтисодий, маданий, сиёсий, маьнавий, физиологик ва ҳоказо.
Ю
Юк обороти (грузооборот, freight tonmiles) – Маълум вақт давомида ташилган юкнинг ҳажми (миқдори).
Юридик шахс (юридическое лицо, entity) – Муассаса, корхона ёки ташкилот; инсон ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг мустақил субъекти сифатида ўзига юклатилган функцияларни бажарувчи муассаса, ташкилот. Юридик шахс мулк бўйича судларга даьвогар ва жавобгар бўлиш ҳуқуқига эга. Қонунда, маьмурий актда ёки ўз уставида кўрсатилган вазифаларни амалга оширади, ўз мулкига ва ўз мажбурияларига мустақил равишда жавобгардир.
Я
Ягона солиқ тўлови – Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли солик ва йиғимлар ўрнига соддалаштирилган тартибда тўланувчи солиқ тури.
Якка тадбирдаги лицензиялаш (по одиночное лицензирование, on single licensing) – Юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолият турини амалга оширишда мутлоқ ҳуқуқлар бериб, миқдорий чекланган рухсат.
Ялпи ижтимоий маҳсулот (совокупный общественный продукт, gross social product) – Йил давомида жамият томонидан моддий соҳада яратилган маҳсулотларнинг пул бирлигидаги қиймати; ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосий статистик кўрсаткичларидан бири.
Ялпи инвестиция (валовые инвестиции, gross investment) – Маълум вақт давомида асосий капиталга ва даромадга қўшилиб борувчи, ишлаб чиқариш миқдорининг умумий қийматидир.
Ялпи ички маҳсулот (валовый внутренний продукт, gross domectic product) – Мамлакт ҳудудида ишлаб чиқарилган барча пировард товар ва хизматлар бозор баҳоларининг умумий йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |