Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet88/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Ялпи миллий маҳсулот (валовый национальный продукт, gross national product) – Мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат (бир чорак, бир йил) давомида ишлаб чиқарилган якуний товар ва хизматларнинг умумий ҳажмининг бозор баҳосидаги умумий йиғиндиси.
Ялпи таклиф (валовой предложение, gross the supply) – Мавжуд нарх даражасида сотиш мумкин бўлган, сотишга чиқарилган ва тайёрланган турли-туман товарлар ва хизматлар ҳажмидир.
Ялпи талаб (валовой спрос, gross demand) – Барча истеъмолчилар, яъни аҳоли, корхона ва давлат нархларнинг мавжуд даражасида сотиб олиши мумкин бўлган турли хил товарлар ва хизматларга бўлган талабини умумий ҳажмини ёки миллий иқтисодиётдаги реал пул даромадлари ҳажмини билдиради.
Ялпи фойда (валовой прибыл, gross profit) – Қиймат билан сотув нархи ўртасидаги тафовут.
Ялпи ҳудудий маҳсулот – Мамлакатнинг маълум бир ҳудудида ишлаб чиқарилган барча пировард товар ва хизматлар бозор баҳоларининг умумий йиғиндиси. Масалан, Қашқадарё вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти.
Ярмарка (ярмарка, fair) – Ярмаркалар кенг истеьмол товарлари ёки асбоб-ускуналарнинг намуналарини намойиш этувчи катта бозордир. Белгиланган муддатда, маълум чекланган вақтда иштирокчиларга маҳсулот, товар намуналарини кўрсатиш учун махсус ажратилган жойда ҳаракат қилади, миллий ва халқаро миқёсда савдо шартномаларини тузади.
Яширин ишсизлик (скрытая безработица, hidden unemployment) – Ишлаб чиқариш жараёнида банд, лекин амалга ишлаб чиқаришда ортиқча бўлган ишчилар сони.
Ў
Ўзгарувчан харажатлар (переменные расходы, variable charges) – Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бирлиги кўпайган сари ошиб борувчи чиқимлар.
Ўртача маҳсулот (средное производство, average production) – Жалб қилинган ишчи кучи ва капиталнинг бир-бирлигига тўғри келадиган маҳсулот миқдори.
Ўтиш даври (переходной период, transitive the period) – Бир иқтисодий тизимдан бошқасига, мавжуд иқтисодий муносабатлардан бутунлай бошқа, янги иқтисодий муносабатларга ўтиш тақазо қиладиган давр.

Қ


Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling