Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet75/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Солиқ ставкаси (налоговая ставка, tax rate) – Солиқ сўммасининг солиқ олинадиган сўммага нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Солиқ тизими (налоговая система, fiscal system) – Ҳукумат қонунлари билан белгиланган, ижро этувчи органлари томонидан олинадиган солиқлар йиғиндиси, тўғри ва эгри солиқлардан иборат.
Солиқларни унификация қилиш Солиқ механизмини соддалаштириш мақсадида иқтисодий моҳияти, солиққа тортиш объекти ўхшаш бўлган солиқ турларини бирхиллаштириш.
Солиқ юки Маблағларни бошқа фойдаланиш мумкин бўлган йўналишлардан олиб, солиқларни тўлаш учун йўналтириш орқали вужудга келадиган иқтисодий чекловлар даражаси бўлиб, одатда солиқ тўловчининг муайян даврда бюджетга тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Мамлакат миқёсида солиқ юки даражасини солиқларнинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи орқали ифодаланади.
Соф инвестиция (чистый инвестиции, pure investments) – Ялпи инвестициядан амортизация ажратмаларини чиқариб ташланган қисми.
Соф миллий маҳсулот (чистый национальный продукт, net national product) – Макроиқтисодий кўрсаткич бўлиб, у ЯММдан амортизация ажратмалари жами миқдорининг айирмаси кўринишида ҳисобланади.
Соф фойда (чистая прибыль, net profit) – Корхоналарнинг ялпи пул тушумидан барча харажатлар чиқариб ташлангандан кейин қолган қисми.
Соф экспорт (чистый экспорт, net exports) – Мамлакатнинг импорт ва экспорт операциялари бўйича харажатлар ўртасидаги фарқ.
Ссуда капитали (ссуда капитал, loan the capital) – Фоиз тўлаш шарти билан вақтинча фойдаланишга берилган ялпи пул маблағи.
Ссуда капитали жаҳон бозорида (ссуда капитал в мировом рынке, loan the capital in the world market) – Халқаро кредит операциялари руй берадиган бозор ёки ссуда капиталининг халқаро бозори.
Ссуда фонди (фонд ссуды, loan fund) – Қарзга берилган ва банкларда тўпланган пул маблағлари.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling