Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Download 383.36 Kb.
bet29/56
Sana25.02.2023
Hajmi383.36 Kb.
#1228421
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   56
Bog'liq
Biznes Rejalashtirish

Суғурталаш амалда фақат суғурталанувчи таваккалчиликларга (risk insurable) таъсир кўрсатиб, уларни етказилиши мумкин бўлган зарар ва суғурта ҳолатининг юзага келиш эҳтимоли нуқтаи назаридан пул қийматида баҳолаш мумкин. Яъни таваккалчилик оқибатлари объектив ўлчаниши ва қиймат баҳосига эга бўлиши лозим.


Таваккалчилик чайқовчилик характерига эга бўлмаслиги ва суғуртачи ёки суғурта манфаатига эга бўлган бошқа шахс билан алоқада бўлмаслиги лозим. Суғурта ҳолати жамият манфаатлари йўлида амалга оширилмаслиги керак.
Фирма ўз фаолияти мобайнида турли хил таваккалчиликларга учраши мумкин бўлиб, уларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
Ҳуқуқий таваккалчиликлар. Қонунчиликнинг мукаммал эмаслиги, ҳужжатларнинг аниқ расмийлаштирилмаганлиги, қонунчиликнинг икки ҳил талқин қилиниши билан боғлиқ бўлади.
Таваккалчиликни камайтириш учун амалга оширилувчи тадбирлар:

  • ҳужжатларнинг мос келувчи қисмларини аниқ ифодалаш;

  • ҳужжатларни расмийлаштириш учун ушбу соҳада амалий тажрибага эга бўлган мутахассисларни жалб қилиш.

Ишлаб чиқариш таваккалчиликлари. Ишлаб чиқаришнинг мураккаблиги, ахборот технологиялари соҳасида техника тараққиётининг юқорилиги, кўрсатилаётган хизматлар сифатининг пастлиги билан боғлиқ бўлади.
Таваккалчиликни камайтириш учун амалга оширилувчи тадбирлар:

  • юқори малакали кадрларни танлаш;

  • ходимлар малакасини оширишни доимий рағбатлантириш;

  • кўрсатилаётган хизматлар сифатини назорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш;

  • зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш учун ўз вақтида етарлича маблағ ажратиш.

Маркетинг таваккалчиликлари. Бозорга чиқишда ушланиб қолиш, хизматларни нотўғри танлаш, маркетинг стратегиясини танлашда адашиш, баҳо сиёсатидаги хатолар билан боғлиқ бўлади.
Молиявий, инновацион, ижтимоий ва бошқа таваккалчилик турлари.



Download 383.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling