Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Download 383.36 Kb.
bet17/56
Sana25.02.2023
Hajmi383.36 Kb.
#1228421
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56
Bog'liq
Biznes Rejalashtirish

Корхона этикаси (ёки ўзаро алоқаларнинг маънавий жихатлари) бизнесменнинг виждони ёрдамида тадбиркорлик фаолияти жараёнида фирма ходимлари хатти-ҳаракатларига (ҳулқига) бўлган энг юқори талабларга амал қилишга имкон яратади. Корхонанинг бозордаги ҳамкорларига нисбатан амал қилиши лозим бўлган маънавий қадриятлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: алдашдан воз кечиш, ҳалоллик, ҳамкорликдаги ишда ишонч, инновацион ғоялар соҳибининг тадбиркорлик манфатига ҳурмат.
Миссияни белгилашда корхона танлаб олган қадриятлар йўналиши ҳам аҳамиятга эга бўлиб, улар раҳбарлар ва барча ходимларнинг стратегик хатти-ҳаракатларига жиддий таъсир ўтказади. Назария ва амалиётда қадриятлар йўналишининг олтита турини ажратиб кўрсатиш мумкин (4.1-жадвал)8.
4.1-жадвал.
Қадриятлар йўналишлари ва уларнинг мақсадлар билан алоқаси.

Йўналиш тури

Қадриятлар категорияси

Корхона кўзлаётган мақсадлар тоифалари (типлари)

Назарий

Узоқ муддатли тадқиқотлар ва ишланмалар

Иқтисодий

  • Қулайлик

  • Фойдалилик

  • Бойлик жамғариш

  • Ўсиш

  • Фойда олиш

  • Натижалар

Сиёсий

  • Хокимият

  • Ҳурмат қозониш

Ижтимоий

  • Фойдалиликдан ижтимоий масъулиятнинг юқори туриши

  • Билвосита рақобат

  • Ташкилотдаги яхши мухит

Эстетик

  • Бадиий мувофиқлик

  • Шакл ва ўлчамлар мослиги

  • Таркиб

  • Маҳсулот дизайни

  • Сифат

  • Фойдани камайиши ҳисобига бўлса ҳам кўркамликни таъминлаш.

Диний

Борлиқ билан мувофиқлик, келишув.

  • Этика

  • Маънавий муаммолар

Корхона миссияси унинг маданияти - корхона обърўсини (марка, имидж) шакллантирувчи корхона қадриятлари, меъёр ва ғоялари мажмуаси билан чамбарчас боғлиқдир. У ҳаётда қуйидагиларда ўз аксини топади:



  • корхонанинг хатти-ҳаракатларида - барча ходимлар учун ягона бўлган тамойилларда;

  • фирма коммуникацияларида - ахборотни узатиш усулларида;

  • корхонани кўргазмали тақдим этиш воситаларида - фирма белгиси, маҳсулотни безалиши, маросимлар, ташқи кўриниши ва х.к.

Корхона имиджи фирманинг истеъмолчилар, ҳамкорлар, жамият олдидаги масъулиятини билдиради. Бундай ҳолатда миссия корхонанинг ташқи мухитда керакли таассурот уйғотишга интилишини акс эттиради.

Download 383.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling