Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Бизнес лойиҳани амалга ошириш схемаси


Download 383.36 Kb.
bet44/56
Sana25.02.2023
Hajmi383.36 Kb.
#1228421
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56
Bog'liq
Biznes Rejalashtirish

Бизнес лойиҳани амалга ошириш схемаси
Бизнес-лойиҳани амалга оширишни режалаштириш ва бюджетни тузиш қуйидаги асосий вазифаларни ўз ичига олади:
- лойиҳани жорий этиш учун зарур бўлган фирмада ва ундан ташқаридаги иш вазифаларининг типини аниқлаш;
- иш вазифаларининг аниқ вақтдаги холатини ва ҳар бир якка тартибдаги вазифани тугатиш учун тегишли вақтни инобатга олиш имконини берувчи жорий этиш графикини тузиш;
- якка тартибдаги вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ресурсларни,ва таълуқли харажатларни аниқлаш;
- режалар ва жорий этиш бюджетини модернизациялаштириш имконини берувчи жорий этишнинг барча маълумотларини хужжатлаштириш.
1 Жорий этиш камандасини тайинлаш. Лойихани амалга ошириш одатда лойихасини жорий этиш камндасига юкулатилади. Агарда компания ташкил этиш жароёнида юкори малакали ходимларга эга булса, ўз бошкарувидагилар ичидан жорий этмш командасини тайинлаши мумкин. Бошка холатда сармоячи манфаатлари нуқтаи назардан харакат қилувчи профисионал маслахатчи сайланади. Лойиха командасини тайинлашни асосий максади- бу тегишли шахсга барча ишларнинг бажарилиши жорий этиш режаси ва бюджетига мос равишда келаётганлиги жорий этиш ишларида харажатлар режалаштирилганлигидан четлашган ҳолатларда тегишли карши чоралар мавжуд эканлиги тугрисида кафолат бериш ҳисобланади.
2 Компания ташкил этиш ва ҳукукий талаблар. Янги компанияни ташкил этиш шундай ҳолатда зарур буладики, агарда масалан инвестирлар янги бизнесни бошласалар лойиҳа мавжуд корхонага жорий этилиши мумкин булмаган такдирада. Агарда инвеститсиялар мавжуд саноат корҳонасига жорий этилса, унда айрим ҳукукий талаблар ўз кучига эга булмайди.
3 Хукукий жараён, руйҳатдан утқазиш ва санкциялаштириш. Агарда компаниян ташкил этиш зарур булса, унда лойиҳани амалга оширишни барча боскичлари учун ҳар қандай маҳалий, миллий, ички томонлама ёки ҳалкаро қоидалар ва юриқ номаларга риоя килиш лозим. Ундан ташкари маҳалий ҳукуматнинг қайси йуриқномаларига риоя қилиш керак, шу сабаб билан, керакси булмаган тухталишларнинг олдини олиш учун. Маҳалий ҳокимият оргинларига тақдим этилиши лозим булган компаниялар ва ҳужатлар уртасидаги шартномалар мазмунини ёритувчи катор милий ва ҳалқаро ҳужатлар ва йурикномалар мавжуд. Коидалар ва урф одатлар мамлакатлар буйича фаркланади ва бу жараён уозк муддатга чузилиши мумкин.
4 Хукумат санкциялаштирилиши. Хатто дастлабки босқичда ҳам ҳукумат томонидан мақулланиш куп вақтни олиши мумкин, ҳусусан агарда чет- эл инвестициялари жалб қилинадиган булса, куп чилик ҳолатларида ҳукумат томонидан маьқулланиш машиналар, асбоб-ускуналар, техналогияларни импорт қилиш учун зарур булади. Ишлаб чиқариш ҳом ашёсини қушган ҳолдаги матирияллар, қисимлар ва комплектларни импорт қилишда ҳам ҳукумат сутрктураларининг санкцияларини токозо этади. Чунки турли давлатлардаги шарт-шароитлар турлича, айрим ҳолатларда вақт доирасини аниқлаш ҳам қийин кечади. Купчилик ҳолатларда бунинг учун бир ойдан олти ойгача вакт кетади.
5 Молиявий режалаштириш. Капитал қуйилмалар тугрисида қарор қабул қилинганидан ва тулиқ инвестицион ҳаражатлар маьлум булгандан сўнг, лойиҳани амлаг оширишнинг молиявий талабларига мос равишда лойиҳани молиялаштиришга деталлаштирилган тайёргарлик куриш амлга ошириш лозим.
6 Ташкил этиш ва менежмент. Лойиҳани жорий этиш чоғида инвестор дастлаб фирмани бошкариш командасини аниқлаши талаб этилади. Дастлаб асосий шахсни тайинлаш мақсадга муофик булади ва у кйинчалик фирма ҳодимлари ичидан ёки лойиҳа доирасидан ташқарида лойиҳа доираси ташқаридан бошқарув командасини тузиши, бошкарув буйича маслаҳатчилларни тайинлаши мумкин. Команда бинес режани ўз вақтида самарали жорий этишни таьминлаш мақсадида пудратчилар ва маслаҳатчиларга нисбатдан зарурий ваколатга эга булиши зарур.
7 Ташкилий тузилма. Ташкилий реклама чоғида инсон ресурслари билан тулдирилиш бошланади. Турли касибдаги ҳодимлар зарур булганда умумий ҳолда тулдириш графиги туилади. У ишлаб чиқариш тури ва керакли ҳодимларга эриши имкониятларига боғлик булади.
8 Теҳналогияни ҳарид қилиш ва бериш. Теҳналогияни ҳарид қилиш бизнес режани амалга ошириш фазасининг асосий элеминти ҳисобланади. Танланган техналогиялар жуда куп юридик, иктисодий, молиявий ва техналогик жихатларга эга. Ундан ташқари техналогия таьминотчилари билан музокаралар айрим ҳолларда куп вактни эгаллаши мумкин.
9 Диталлаштирилган инжиниринг ва шартномаларини имзолаш. Бизнес режада тайёрланган корхонанинг оҳирги лойиҳаси ва дизайни деталлаштирилган инжиниринг учун тайанч нуқта булиб ҳисобланади. Жорий этиш фазаси чогида қуйидагилар аниқ равишда ишлаб чиқилади , майдонларни тайёрлашнинг тулик ҳужатлари, машина ва асбоб-ускуналар буюртма қилинади ва бу ўз навбатида купчилик муҳандистлар архитектурларни ва улар уртасида координацияни талаб қилади. Ушбу ишнинг қиймати ва унга зарур булган вақт бизнес режада баҳоланиши шарт.
10 Таклифларни тақдим этиш, музокаралар, шартномалар тузиш. Таклифларни тақдим этиш, музокаралар, шартномалар тузиш босқичи ўз ичига куйидагиларни олад: пудратчилар, маслаҳатчилар ва таьминотчиларни аниқлаш; таклифларни тайёрлаш тақдим этиш ва баҳолаш ; музокаралар ва шартномаларни тузиш. Шунга қарамасдан, энг яхши таклифларга эришиш учун, ушбу максадларга зарурий вақт ажратиш лозим.
Одатда нархни таклиф этиш билан шартномани тузиш уртасида керакли даражадаги вақт мавжуд булади. Вақтнинг ушбу даври қийинчиликларсиз режалаштирилиши мумкин. Одатда ушбу вақт одий завод учун бир неча ойни, йирикроғи учун икки йилгача даврни талаб этади.
10 Асбоб-ускуна тести ва синови айрим ҳолатларда жиддий муаммога айланиши мумкин. Ушбу тестлар ҳусусан уларнинг давомийлиги ва шартлари буйича шартнома ҳужатларида аниклаштирилиши лозим, яни келгусида узаро эьтирозларинг олдини олиш максадида. Асбоб-ускуналардан фойдаланиш буйича тестлар масалалари тугридан тугри таьминотчилар ва ҳаридорлар уртасидаги тугридан тугри муҳокама қилинадиган масала булсада, купчилик ҳолатларда бетараф маслахатчи жалб қилинади. Бизнес режани тузиш босқичида ҳаражатларни инобатга олган ҳолдаги асбоб-ускуналарни синашни бажариш таклиф этилиши курсатилиши лозим.
11 Шартномаларинг модели шакиллари. Корхоналар учун тузилаётган шартномаларнинг қийинлашшишин ва аваллари тузилган купчилик тижорат шартномаларининг камчиликларини тан олган ҳолда, заводларни ишлаб чиқариш (участкалари, линияларини) барпо этиш буйича шартонамалринг тахминий наьмуналарини қуйидаги атамалар буйича тузиш лозим: катта сумаларга калит билан; кариб калит билан; ҳаражатларни компинсатция қилиш билан; хоу-хау ва амалий сервизнинг таьминланганлиги билан. Шартномаларнинг ушбу тахминий наьмуналари томонлар уртасидаги мажбуриятларни баласнлаштирилган ҳолда аниқ тақсимлайди.
12 Ерни ҳарид қилиш.
13 Курилиш ва асбоб-ускунани урнатиш.
14. Хом-ашё ва ҳизмат курсатиш билан таьминлаш.
15 Ишлаб чиқаришдан олдинги маркетинг.
Одатда жорий этиш жадвалида уч кадам тайёрланади: 1- кадамда режа тузувчи ҳар бир вазифа давомийлигига этибор қаратмасдан вокиалариниг логик давомийлигини аниқлайди. Айрим вазифаларнинг ҳолати аниқ масалан қурилиш ва асбоб-ускунани урнатишдан олдин мажбурий равишда деталлаштирилган инжиниринг амалга оширилиши; лавозимга тайинлаш куриб чиқишидан олдин компанияни ташкил этиш якунланиши лозим. Колган вазифалар улар графикка киритилгандан сўнг корхонада деталлаштирилган тахлилни таьлаб қилади.
2 – қадамда режа тузувчи (эксперт) ўзига ҳос вазифаларни қандай қилиб ечишни тахлил қилади. Табийки, ушбу тахлил аниклайдики, айрим вазифалар кичик вазифаларга булиниши мумкин. Масалан деталлаштирилган инжинеринг, архетикторлар ва муҳандисларнинг бир неча гурухларинг кординатсиялаштирилган ҳаракатлар натижаси бўлиб ҳисобланади. Уз навбатида кичик вазифалар турли вазифалар ўртасидаги боглиқликни аниқлаш мақсадида тегишли равишда вақт бўйича ҳисобланиши лозим. Ундан сўнг аналитик ҳар бир вазифа иш мазмунини тахлил қилишга ўтади ва бу ўз навбатида ҳар бир кичик вазифани якунлаш учун қанча вақт кетишини аниклаш имконини беради.
3- кадамда аналитик (режа тузувчи эксперт) жорий этишнинг кузда тутиладиган бошланиши ва жорий этиш давомийлигини, шунингдек барча ҳаракатлар ва вазифаларнинг тўғри кетма кетлиги ва давомийлигини курсатувчи графикни тасдиклаш имконига эга булади. Хар бир вазифани тарифлашда қуйидагиларни қўшиш лозим:
- бажарилиши лозим бўлган иш.
- зарурий ресурслар
- вазифани якунлаш учун зарурий вақт
- вазифа учун жавобгарлик
- вазифа учун зарур кирувчи ахборот
- олиниши лозим булган натижалар
- колган вазифалар билан узаро боғлиқлик
Жорий этиш бюджетини тузиш – бизнес режани жорий этиш учун зарур булган ресурслар қийматини аниқлаш ҳисобланади. Режа қулланган ва капитал қуйилмалар туғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, бизнес режаларни жорий этишнинг турли босқичлари учун вақтга мос равишда ресурслар қийматини аниқлаш зарур булади. Жорий этишнинг бахоланувчи ҳаражатлари капитлаштирилган ва ишлаб чиқаришдан олдинги ҳаражатлар ҳисобланади ва улар дастлабки умумий инвеститцион ҳаражатларнинг бар қисмидир.
Харжатларни баҳолаш бизнес режалар учун аниқланган жорий этиш вазифалар бўйича фаолиятга асосланади.Харакатларнинг турли босқичлари учун типик қиймат ва материаллар топилиши мумкин. Масалан, купчилик давлатлардаги архетекторлар ва муҳандислар инсон кунлари архетиктура ва мухандислик таьминоти учун ганаралларни ҳисоблаш учун фойдаларни белгилашган ( лойиҳа тури ва соҳаси асосидаҳисобланган) турар жой билан таьминлаш, транспорт, юридик ганараллар ва мажбуриятлар каби бошқа ҳаражат моддалари жойларда ўрганишни тақозо этади. Киймат ва ҳаражатлар баҳоси бизнес режани жорий этишнинг боғланган эҳтимолли вақтида наҳларнинг мумкин булган ўсиши каби кузда тутилмаган нарсаларни инобатга олиши зарур. Жорий этиш вакти кичиктирилган ҳолларда, барча қийматлар ва тушум режаларини қайта куриб чиқиш шунингдек лойиҳанинг молиявий таҳлили учун зарур булган графикни қайта ҳисоблаш керак.



Download 383.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling