Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Маҳсулот сифатини бошқариш тизими


Download 308 Kb.
bet53/56
Sana28.12.2022
Hajmi308 Kb.
#1021521
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Маъруза 2021

Маҳсулот сифатини бошқариш тизими – сифатни бошқариш учун зарур бўлган ресурслар, жараёнлар ва жавобгарликни аниқ тақсимловчи ташкилий тузилма.

Маҳсулотнинг материал сиғими – хом ашё, материаллар ва бошқа моддий ресурсларнинг маҳсулот бирлигига сарфланувчи харажатлари. Материал сиғимини камайтириш тайёр маҳсулот ва материалларни кўпайтириш, маҳсулот таннархини камайтириш ва хом ашё тармоқларини ривожлантиришга сарфланувчи харажатларни камайтиришга имкон яратади.

Маҳсулотнинг меҳнат сиғими–меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларига тескари бўлган катталик. Моддий ишлаб чиқариш соҳасида сарфланган меҳнатнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига нисбати орқали аниқланади.

Маҳсулотнинг техник даражаси – баҳоланаётган маҳсулотнинг техник такомиллашганлигини белгиловчи, унинг базис кўрсаткичларига мос келувчи кўрсаткичларни таққослашга асосланган маҳсулот сифатининг нисбий тавсифномаси.

Маҳсулотнинг яшаш даври – маҳсулот ҳаётининг бешта босқичинининг алмашиниш даври: ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, бозорга чиқиш, ўсиш, бозорнинг тўйиниши ва маънавий эскириш.

Меҳнат унумдорлиги –инсонлар ишлаб чиқариш фаолиятининг самарадорлиги; ходим моддий ишлаб чиқариш соҳасида иш вақти бирлигида ишлаб чиқарган маҳсулотлар миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган вақт билан ўлчанади. Меҳнатнинг ижтимоий унумдорлиги ишлаб чиқарилган миллий даромаднинг моддий ишлаб чиқариш таромқларида банд бўлган ҳар бир ходимга нисбатан ҳисобланади.

Меҳнат шартномаси – тадбиркор ва ишга кирувчи шахс ўртасидаги келишув, унда кўра ходимнинг меҳнат вазифаси, иш жойи, лавозими, ойлик иш ҳақи, иш бошлаш вақти ва ҳоказолар белгилаб берилади.

Низом (устав) - корхонани ташкил қилишнинг қонунийлигини тасдиқловчи, корхона характери ва фаолият тури, қоидалари, аъзолар ўртасидаги муносабатлар ва ҳоказоларни ўз ичига олувчи расмий ҳужжат.

Рақобат – бозор механизмининг корхона ва фирмаларнинг маҳсулот ва хизматларни сотиш, капитални фойдалироқ жойлаштиришда рақиблик асосида хўжалик нисбатларини шакллантириш билан боғлиқ элементи.


Download 308 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling