Рақобатбардошлик – ўз фаолиятини бозор муносабатлари шароитида амалга ошириш ва бунда ишлаб чиқаришни илмий-техник жиҳатдан такомиллаштириш, ходимларни рағбатлантириш ва маҳсулот сифатининг юқори бўлишини таъминлашга етарли бўлган фойда олиш.
Рекламация - харидор томонидан сотувчига шартнома асосида етказиб берилган товар сифати ва миқдорининг шартномага тўғри келмаслиги туфайли билдирувчи даъвоси.
|
Сертификат - масъул идоралар томонидан маҳсулотни экспертиза қилиш асосида берилувчи, маҳсулот сифатини белгиловчи ҳужжат.
|
Сменалилик коэффициенти –ускуналарнинг вақт бўйича иш билан таъминлаш даражаси кўрсаткичи; сутка давомида ишлаб берилган машина-сменаларнинг ўрнатилган барча сменалар сонига нисбати орқали аниқланади.
|
Станадартлаштириш - ишлаб чиқаришнинг маълум бир соҳасида фаолиятни тартибга солиш мақсадида барча манфаатдор томонлар иштирокида қоидалар белгилаш ва қўллаш. Норматив ҳужжатлар, стандартлар, йўриқномалар, усуллар, талабларда акс эттирилади.
|
Таъсис ҳужжатлари – янги ташкил қилинувчи корхона, компания, акциядорлик жамиятини таъсис этиш ва уларни белгиланган тартибда рўйхатга олиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи ҳужжатлар.
|
Техник қайта қуроллантириш – ишлаб чиқариш алоҳида участкаларининг техник имкониятларни замонавий даражага чиқариш жараёни.
|
Ускуналарни замонавийлаштириш – ҳаракатдаги ускуналар конструкциясига, унинг техник даражасини оширувчи ҳамда техник ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшиловчи сезиларли ўзгаришлар киритиш. Замонавийлаштириш иккинчи шаклдаги маънавий эскиришнинг олдини олишга кўмаклашади.
|
|