Ишлаб чиқариш қуввати – асосий ишлаб чиқариш ва айланма фондлар, шунингдек, молиявий ресурслардан иложи борича тўлиқ ва оқилона фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш мумкин бўлган маҳсулотнинг максимал ҳажми.
Ишлаб чиқариш рентабеллиги – умумий (баланс) фойданинг асосий ишлаб чиқариш фондлари ва нормалаштирилувчи айланма маблағларнинг ўртача йиллик қийматига нисбати сифатида аниқланувчи ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичи.
|
Ишлаб чиқариш тузилмаси– корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида бевосита ёки билвосита иштирок этадиган ишлаб чиқариш бўлинмалари - цехлар, участкалар, хизмат кўрсатиш хўжалиги алоқаларининг йиғиндиси.
|
Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш – йирик корхоналарда технология ва тузилмаси бир хил бўлган маҳсулотларни оммавий равишда ишлаб чиқариш.
|
Ишлаб чиқаришни йириклаштириш – маҳсулотни йирик корхоналарда чиқаришни ташкил қилиш.
|
Ишлаб чиқаришни кимёлаштириш – маҳсулот ишлаб чиқаришда кимёвий маҳсулот ва сунъий материаллар, шунингдек, кимёвий усуллардан кенг фойдаланиш.
|
Ишлаб чиқаришнинг диверсификацияси – бир томонлама, кўпинча битта маҳсулотга асосланувчи ишлаб чиқаришни кенг номенклатурада тайёрланувчи маҳсулотларга асосланган ишлаб чиқаришга ўтказиш.
|
Капитал қурилиш - асосий фондларни янги корхона қуриш, мавжуд корхоналарни қайта тиклаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва замонавийлаштириш йўли билан яратиш ва мукаммаллаштириш жараёни.
|
Капитал қўйилмалар - асосий фондларни қайта тиклаш ва ўстиришга сарфланувчи моддий, меҳнат ва пул ресурслари харажатлари.
|
Капитал сиғими - асосий капиталнинг мос келувчи давр мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки унинг бирон-бир қисмини - миллий даромад, соф даромад, фойдага нисбатини тавсифловчи кўрсаткич.
|
Комбинациялаш – битта корхона - комбинат доирасида саноатнинг битта ёки бир нечта тармоқларидаги турли хил ишлаб чиқаришларни технологик жиҳатдан бирлаштиришда ифодаланувчи, ишлаб чиқаришни умумлаштириш шаклларидан бири.
|
Компания - тадбиркорларнинг ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган, пай капитали асосида ташкил қилинувчи бирлашмаси.
|
|