Материаллардан фойдаланиш коэффициенти – хом ашё ва материалларнинг оқилона тарзда сарфланишини тавсифловчи кўрсаткич. Тайёр маҳсулот таркибига кирувчи материалларнинг ишлов берилган материалларнинг умумий ҳажмига нисбати сифастида ҳисобланади.
Маҳсулот аттестацияси - маҳсулот сифатининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини объектив баҳолашни тизимли равишда амалга оширишни кўзда тутувчи, ташкилий-техник ва иқтисодий чора-тадбирлар мажмуаси.
|
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари – маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилувчи табиий ресурслар, хом ашё ва материаллар, ёқилғи ва энергия, асосий фондлар ва меҳнат ресурслари, шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишнинг бошқа харажатларининг қиймат баҳолари.
|
Маҳсулот рентабеллиги – маҳсулот сотишдан олинган фойданинг маҳсулот таннархига нисбати (фоизларда) сифатида аниқланувчи ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичи.
|
Маҳсулот сертификати - маҳсулот сифатини баҳолаш ва назорат қилишнинг халқаро нормаларини қабул қилиш ва амалга ошириш жараёни; маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга қарам бўлмаган, маҳсулотнинг халқаро стандарт нормаларига мос келишини назорат қилиш учун керакли асбоб-ускуналар билан таъминланган махсус марказларни яратиш билан амалга оширилади.
|
Маҳсулот сифати – масулотнинг инсон ва жамиятнинг маълум бир эҳтиёжларини қондириш қобилиятларини белгиловчи фойдали хислатлари мажмуи.
|
Маҳсулот сифатини бошқариш –маҳсулотни яратиш ва ундан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишда зарур сифат даражасини белгилаш, таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилувчи хатти-ҳаракатлар.
|
|