Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган
Download 308 Kb.
|
Маъруза 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қадриятлар йўналишлари ва уларнинг мақсадлар билан алоқаси.
Корхона этикаси (ёки ўзаро алоқаларнинг маънавий жихатлари) бизнесменнинг виждони ёрдамида тадбиркорлик фаолияти жараёнида фирма ходимлари хатти-ҳаракатларига (ҳулқига) бўлган энг юқори талабларга амал қилишга имкон яратади. Корхонанинг бозордаги ҳамкорларига нисбатан амал қилиши лозим бўлган маънавий қадриятлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: алдашдан воз кечиш, ҳалоллик, ҳамкорликдаги ишда ишонч, инновацион ғоялар соҳибининг тадбиркорлик манфатига ҳурмат.
Миссияни белгилашда корхона танлаб олган қадриятлар йўналиши ҳам аҳамиятга эга бўлиб, улар раҳбарлар ва барча ходимларнинг стратегик хатти-ҳаракатларига жиддий таъсир ўтказади. Назария ва амалиётда қадриятлар йўналишининг олтита турини ажратиб кўрсатиш мумкин (4.1-жадвал)8. 4.1-жадвал. Қадриятлар йўналишлари ва уларнинг мақсадлар билан алоқаси.
Корхона миссияси унинг маданияти - корхона обърўсини (марка, имидж) шакллантирувчи корхона қадриятлари, меъёр ва ғоялари мажмуаси билан чамбарчас боғлиқдир. У ҳаётда қуйидагиларда ўз аксини топади: корхонанинг хатти-ҳаракатларида - барча ходимлар учун ягона бўлган тамойилларда; фирма коммуникацияларида - ахборотни узатиш усулларида; корхонани кўргазмали тақдим этиш воситаларида - фирма белгиси, маҳсулотни безалиши, маросимлар, ташқи кўриниши ва х.к. Корхона имиджи фирманинг истеъмолчилар, ҳамкорлар, жамият олдидаги масъулиятини билдиради. Бундай ҳолатда миссия корхонанинг ташқи мухитда керакли таассурот уйғотишга интилишини акс эттиради. Download 308 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling