Саноат бинолари фанидан «autocad» дастури ёрдамида


Цехнинг ёрдамчи биноларини лойиҳалаш


Download 1.37 Mb.
bet13/15
Sana23.12.2022
Hajmi1.37 Mb.
#1048343
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Autocad Саноат бино

3. Цехнинг ёрдамчи биноларини лойиҳалаш

бўйича кўрсатмалар



Инсон соғлигини сақлаш, унинг меҳнат қилиш шароитларини яхшилаш, касб маҳоратини ошириш тўғрисида ғамхўрлик қилиш пировард мақсадларимиздан ҳисобланади. Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этиладиган маданий-маиший хизмат кўрсатиш сифати корхонада кадрлар тизимини шакллантиришга, улар таркибининг доимийлигини сақлашга, соғлигига ва кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиб, натижада ишчиларнинг меҳнат маҳсулдорлигини ва ишлаб чиқариш сифатини сезиларли оширади.
Саноат корхоналарининг ёрдамчи биноларида, одатда санитар-маиший, маданий ва спорт, коммунал-маиший, маъмурий-техник, савдо, техник хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, умумий овқатланиш, касб-ҳунар ўрганиш ва жамоат ташкилотлари хоналарни жойлаштирилади (1-расм).


1-расм. Цехга туташ қурилган ёрдамчи бинонинг


функционал бўлимларга бўлиш схемаси
1-эркаклар маиший хоналари; 2-аёллар маиший хоналари; 3-ошхона; 4-медицина пункти; 5-муҳандис-техник ходимлар хоналари; 6-конструкторлик бюроси, ўқув машғулотлари ва жамоат ташкилотлари хоналари; 7-маданий хизмат хоналари; 8-гардероблар; 9-зинапоялар
Саноат корхоналарига маданий-маиший хизмат кўрсатиш тизими 4 босқичда амалга оширилади:
1. Биринчи босқич цех ичи хоналари ва иншоотларни қамрайди. Буларга ҳожатхона, чекиш жойи, сув ичиш жойи, савдо киоскалари ва автоматлари, дам олиш хонаси каби бирламчи хизмат кўрсатиш тизими объектлари ( хизмат радиуси 75-100 м) киради.
2. Хизмат кўрсатишнинг 2-босқичига цех ва цехлараро хоналар ва қурилмалар киради. Буларнинг бариси кундалик хизмат кўрсатиш объектлари (хизмат кўрсатиш радиуси 300-400м) деб юритилади ва уларнинг таркибига уст кийимни ечиш хонаси (гардероб), душ хонаси, ювиниш хонаси, овқатланиш, фельдшерлик пунктлари, жамоат ташкилотлари хоналари киради.
3. Даврий хизмат кўрсатиш объектлари бўлиб (хизмат радиуси 800-1000м), буларнинг таркибига умумзавод врачлик-соғлиқни сақлаш пунктлари, поликлиникалар филиаллари, ошхоналар, спорт заллари ва клублар киради.
4. Ҳудудий аҳамиятдаги объектлар бўлиб, хизмат кўрсатиш радиуси 1,5-2,0 км: Эпизодик хизмат кўрсатиш объектлари жумласига умумий овқатланиш корхоналари, поликлиникалар, тиббий санитария қисмлари, санъат саройлари, муҳандислик марказлари киради.
Санитар-маиший хоналар умумий ва махсус хоналарга бўлинади. Умумийларига гардероблар, ювиниш хоналари, ҳожатхоналар, чекиш жойлари, гўдакларни эмириш хоналари ва бошқалар мисол бўлади. Махсус хоналар жумласига душ хоналар, кир ювиш, кийим ва пойафзалларни тозалаш, чангсизлаштириш, қуритиш, таъмирлаш хоналари, ишчиларни иситиш ва салқинлатиш хоналари, оёқ ванналари хонаси, ичимлик суви таъминоти, тоза ва ифлос кийимларни жойлаштириш жиҳозлари ўрнатилган хоналар киради.
Қаватлар бўйича ёрдамчи бинолар бир ва кўп қаватлиларига (<9) бўлинади. Саноат корхоналарининг (қурилиш меъёрлари ва қоидаларига зид бўлмаса) хилма-хил вазифалар учун мўлжалланган барча хоналари битта бинода жойлаштирилади. Ёрдамчи бинолар имконияти борича иш жойларига яқин қилиб, турли хилдаги зарарли моддалар таъсирлари минимал бўлган ерда лойиҳаланади. Лойиҳада ишчиларнинг (агар улар у ерда ишламасалар) зарарли моддалар мавжуд жойдан А, В тоифадаги ёнғин портлаш руй берадиган ёки Е тоифадаги портлаш хавфи бор ердан ўтиб қайтишларига рухсат этилмайди.
Ёрдамчи бинолар, одатда, 2-синфга оид, хизмат муддати 50-100 йил этилиб, яхшиланган пардоз билан лойиҳаланади. Конструктив схемаси бўйича ёрдамчи бинолар икки гуруҳга бўлинади: каркасли ва юк кўтарувчи деворли бинолар.
Ёрдамчи биноларнинг умумий фойдали майдони одатда саноат корхонасининг умумий фойдали майдонини 20-30 % ташкил этади. Хизмат кўрсатиш хоналарининг умумий рўйхатдаги ҳар бир кишига тўғри келадиган майдони 4 м2 деб қабул қилинади.
Ёрдамчи бинолар барча қулайликларга эга бўлишлари, уларда барча санитар-гигиеник тартиблар ташкил этилиши талаб этилади.
Юқорида кўрсатилган талаблардан ташқари, муҳандис-техник ва ёрдамчи ходимларга ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш ва таъминлаш билан боғлиқ бўлган барча шароитлар яратилиши керак. Ёрдамчи биноларда танаффус вақтларида ва ишдан кейин ишчилар ва ходимларнинг тўлақонли дам олишлари учун барча шароитларнинг яратилиши уларнинг чарчашларини камайтиради, соғлиқларини сақлайди ва меҳнат маҳсулдорлигини оширишга имконият беради.
Ёрдамчи биноларни саноат корхонаси ҳудудида жойлаштиришда, одатда, бирлаштириш усулидан фойдаланилади. Бундай биноларда жойлаштириладиган хоналар таркиби, уларнинг ўлчамлари ва жиҳозлаш тартиблари корхонада ишлайдиганлар сонига ва ишлаб чиқариш жараёнларининг санитар-гигиеник шароитларига боғлиқ. Лойиҳалаш жараёнида табиий иқлим, санитар-гигиеник, ёнғинга қарши ва бошқа омиллар ҳисобга олиниши лозим. Биноларнинг ҳажм-режавий ва конструктив ечимлари меъморий-бадиий ва иқтисодий талабларни қониқтириши шарт.
Ёрдамчи бинолар алоҳида ишлаб чиқариш биноси ёнида ёки ичида лойиҳаланиши мумкин. У ёки бу ечимни танлаш технологик жараённинг санитарлик тавсифномасига, саноат корхонаси ҳудудининг ўлчамларига, ишловчилар сонига ва бошқа омилларга боғлиқ.
Ёрдамчи бино алоҳида иморат бўлганда, ишлаб чиқариш биноси билан унинг алоқаси ер усти ёки ер ости йўлаклари билан амалга оширилади. Ёнида қуриладиган бўлса, у бино узунлиги ёки четки қисми деворлари бўйлаб лойиҳаланади. Ҳар иккала ечимнинг ўзига хос камчиликлари ва афзалликлари мавжуд.
Саноат корхоналаридаги ишлаб чиқариш жараёни санитарлик тавсифномаси бўйича тўрт гуруҳга бўлинади.
Биринчи гуруҳ ўз навбатида 3 гуруҳчага бўлиниб, ишлаб чиқариш жараёнларининг нормал шароитда бориши ва зарарли газларнинг бўлмаслиги билан тавсифланади.
Иккинчи гуруҳ ўз навбатида беш гуруҳчага (а, б, в, г, д) бўлинади ва ишлаб чиқариш жараёнларининг ноқулай метерологик шароитда (ёки чанг ажралиш билан) бориши,оғир физик меҳнат билан тавсифланади.
Учинчи гуруҳ тўрт гуруҳчага (а, б, в, г) бўлинади ва ишлаб чиқариш жараёнлари зарарли моддалар ажралиши, ҳамда ишчи кийимларнинг ифлосланиши билан тавсифланади.
Тўртинчи гуруҳ уч гуруҳчага (а, б, в) бўлинади ва ишлаб чиқариш жараёнлари маҳсулот сифатини таъминлаш учун махсус тартиблар талаб этади.
Ёрдамчи биноларни лойиҳалаш жараёнида, одатда, уст кийимни ечиш, душ ва ювиниш хоналари «гардероб бўлимига» бирлаштирилади. Гардероблар кўча, уй ва махсус кийимлар учун мўлжалланади (2-расм).

2-расм. Жавонлар билан жиҳозлар гардеробнинг ечими


а-режавий элементлар; б-умумий кўриниш; в-йиғма бўлимли металли жавонлар; г-кийимлар учун ёғочли жавонлар

I, IIа ишлаб чиқариш жараёнларида гардероб бўлими барча кийимлар учун умумий лойиҳаланса, бошқа ҳолларда ҳар қайси гуруҳлар учун алоҳида лойиҳаланади. II (IIа дан ташқари), III ва IV ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳларида махсус кийимлар учун алоҳида гардероб лойиҳаланди. IIг (энг кўп сменадаги ишловчилар сони 30 дан ортиқ), IIIа, IIIб, IIIг ва IVб бўлганда, ҳар қайси гуруҳ учун махсус кийимлар гардероби алоҳида бўлиши шарт. Кўча, кўча ва уй кийимлари гардероби юқоридаги барча ҳоллар учун ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳидан қатъий назар умумий бўлиши мумкин. Iв гуруҳда ҳам махсус кийимлар учун алоҳида гардероб лойиҳаланади. Агар иш шароити юзасидан тўла қайта кийиниш зарурияти пайдо бўлмаса, II, IIIб ва IV гуруҳларда кийимларнинг ҳамма хиллари учун умумий гардероб лойиҳаланади.


Ювиниш жойи махсус кийимлар гардероби ёки умумий гардероб ёнида лойиҳаланади. Душ ҳам гардероб билан қўшни хонада жиҳозланади. Душ хоналари ёнида душ олди хонаси лойиҳаланади. Барча кийимлар учун умумий бўлган гардероблар олдида кийимларни қайта кийиш жойи ҳам лойиҳаланади. Кўча ва уй кийимлари учун алоҳида, махсус кийимлар учун алоҳида гардероблар лойиҳаланадиган ҳолларда улар орасида душхона ва душ олди хонаси жойлаштирилади.
Ишга келувчи ишчилар кийимларини (кўча ва уй) ечгач, душ олди хонасини четлаб ўтиб, махсус кийимлар гардеробига ўтадилар. Ишдан кайтгач эса душхона ва душ олди хонаси орқали кўча ва уй кийимлари гардеробига борадилар.
II ва III ишлаб чиқариш жараёнлари учун ёрдамчи биноларга кийимларни қуритиш, чангсизлантириш, тоза ва ифлос ич кийимларини сақлаш, респератор ( чангдан нафас йўлларини ҳимоя қилувчи буюмлар) хоналарини лойиҳалаш талаб этилади.
Шундай қилиб, гардероб бўлимларини лойиҳалашда ишга келувчи ва ишдан қайтувчи ишчилар оқимини аниқ билиш, кишилар орасидаги учрашувни қисқартиришга йўналтирилган ечимлардан фойдаланиш зарур.
Ҳар бир хона учун функционал жараённи аниқлагач, ишловчилар ва жиҳозлар сонини, бир киши ва жиҳозлар тўплами эгаллаган майдонни, ўтиш йўллари учун зарур бўлган юзаларни билиш зарур. Ҳар бир хонадаги ва хоналар орасидаги функционал жараённи ҳал қилиб бўлгач, барча ёрдамчи бино хоналаларининг ўзаро алоқадорлик функционал схемаларини тузиш мумкин. Бу эса ўз навбатида бинонинг ҳам режавий, конструктив ва меъморий-бадиий ечимларини ишлаб чиқиш учун хизмат қилади.
Ёрдамчи биноларнинг хажм-режавий ечимлари, одатда, бирхиллаштирилган қамровли схемалар ёки турланган режавий элементлар асосида ишлаб чиқилади. Бундай схемаларнинг сони 12 (ёнида қурилган бинолар учун) ёки 18 м (алоҳида турган бинолар учун), узунлиги 36, 48, 60 м ва қаватлар сони иккидан-тўрттагача бўлади. Қаватнинг баландлиги 3; 3,3; 3,6; 4,2; 4,8 м қабул қилинади. Агар ошхона, йиғилиш ва мажлислар заллари 300 м2 дан ортиқ бўлиб майдонларнинг 60% дан ортиғини ташкил этса ёки баландликни талаб қилувчи жиҳозлар ўрнатилиши билан шартланган бўлса, бинонинг баландлиги 3,6 ёки 4,2 м қабул қилинади.
Қатор ёрдамчи биноларнинг (масалан, маъмурий) эни 15 м қабул қилинса, яна баъзи бир бинолар учун бу катталик 24, 36 м ва ундан ортиқ ҳам бўлади.
Бинолар даҳлизли (каридорли) ёки даҳлизсиз лойиҳаланиши мумкин. Даҳлизлар ва ўтиш йўлларининг энг кам ўлчами 1,4 (эвакуация талаб этилганда) ва 1,0 м (одамлар сонига кўра) қабул қилинади.
Қурилиш меъёрлари талаблари бўйича ҳар бир бинода камида иккита эвакуация (чиқиш) жойи бўлиши зарур. Чиқиш эшиги билан энг узоқ хона эшиги орасидаги масофа бинонинг оловбардошлик даражаси билан белгиланади. Зинапоя катаклари ёки чиқиш эшиклари орасидаги хоналар учун энг узоқ чиқиш масофаси 20-50 м, бир томони ёпиқ даҳлизларда жойлашган хоналар учун бу масофа 10-25 м ни ташкил этади.
Саноат корхоналарида ёрдамчи бинолар таркибига кирувчи умумий овқатланиш маиший хоналари, тиббий ва маданий оқартув хоналари, цехлар жамоат ташкилотлари ва маъмурий хоналари одатда табиий ёруғлик билан таъминланади.
Ёрдамчи бинолар санитар тавсифномаси бўйича асосий ишлаб чиқариш гуруҳини барча иш сменалари ва энг кўп сонли сменада ишлайдиганлар сони, шамолнинг бош йўналиши ва бошқа омиллар ҳисога олинган ҳолда лойиҳаланади.
Маъмурий-маиший бинолар ишлаб чиқариш биноларининг ичига, ёнига туташ ҳолда ёки алоҳида лойиҳаланиши мумкин. Ёрдамчи бинолар сўнги вариантда лойиҳаланганда улар иситиладиган ишлаб чиқариш цехлари билан ёпиқ ва иситилувчи ўтиш йўлаклари ёрдамида боғланиши керак. Бундай йўлаклар ер остида ёки ер устида лойиҳаланиши мумкин.
Ёрдамчи биноларнинг конструкциялари каркасли вариантда (устунлар тўри асосан 6х6 м, қўшимча 6х9, 6х3 м), каркассиз йирик панелли вариантда (кўтарувчи деворлар қадами 6 м) ёки бошқа хилда лойиҳаланиши мумкин. Каркасли биноларда хоналарнинг баландликлари 3,3 м , каркассиз биноларда эса бу ўлчам 3,0 м қабул қилинади.
Кўп қаватли саноат бинолари ичига ёки уларга туташ лойиҳаланувчи ёрдамчи биноларнинг баландликлари 3,6 , 4,2 м (ишлаб чиқариш биносининг қават баландлигига тенг) бўлиши мумкин.
Ёрдамчи бинолар ичида камида иккита ёпиқ зинапоя катаклари лойиҳаланади. Очиқ зинапоялар биноларнинг фақат биринчи қаватида (агар даҳлиз ёнмайдиган деворлар билан ўралган бўлса) ўрнатилиши мумкин.
Бундай биноларга кириш жойида камида 1,2 м чуқурликка эга бўлган даҳлиз (тамбур) лойиҳаланади. Асосий санитар-маиший хоналарни бирлаштирувчи гардероб-душ бўлимидаги ҳаракат схемаси ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилади.
Ёрдамчи бинолардаги хоналарни ишловчилар учун қулай қилиб лойиҳалаш зарур. Масалан, ошхона, соғайтириш пункти, маданий-оқартув хоналари, гардероб-душ булимлари биринчи қаватда, ўтиш йўлагига яқин жойда жойлаштирилади.
Гардеробларда кийимларни сақлаш илгакда, ёпиқ индивидуал жавонда, аралаш ҳолда амалга оширилиши мумкин. Жавонлар очиқ ёки ёпиқ кўринишда бир ёки икки томонлама конструкцияда тайёрланади. Жавонлар бўлимларининг ўлчамлари қуйидагича қабул қилинади: чуқурлиги 500 мм, эни 200-500 мм, баландлиги 1650 мм; жавондаги бўлимлар сони 2,3,4,5. Жавонлар тайёрланадиган материаллар намга чидамли бўлиши зарур. Шунинг учун улар металлдан, пластмассалардан, намга чидамли пардози бўлган ёғочдан тайёрланади.
Гардероблар ўриндиқлар билан ҳам таъминланади (Iа гуруҳ бунга кирмайди). Ўриндиқларнинг кенглиги 250 мм бўлиб, жавонлар қатори бўйлаб ўрнатилади.
Хоналар майдонининг йиғинди миқдорини дастлабки ҳисобларида қуйидаги йириклаштирилган кўрсатгичлар ёрдамида аниқлаш мумкин.
1. Корхонада ишлаётган барча одамларнинг ҳар бирига мўлжалланган майдон 4 кв.м қабул қилиниб, ёрдамчи хоналарнинг умумий майдони ҳисобланади.
2. Хизмат кўрсатиш турига кўра ёрдамчи бинолар хоналарининг умумий майдони тақсимланади: 65 фойиз майдон маиший хоналарга, 25 фойиз майдон умумий овқатланиш хоналарига, 2 фойиз майдон тиббий хизмат кўрсатиш хоналарига ва 8 фойиз майдон маданий хизмат кўрсатиш хоналарига .
I ва IIа ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳларида барча кийимлар учун даҳлиз (гардероб) умумий , II (IIа гуруҳдан ташқари), III ва IV гуруҳлар учун кўча ва уй кийимларини сақлаш учун алоҳида даҳлиз, махсус кийимлар учун алоҳида даҳлиз лойиҳаланади. Махсус кийимлар даҳлизи билан кўча ва уй кийимлар учун мўлжалланган даҳлиз ишдан қайтувчилар учун душ олди хоналари орқали боғланади. Ишга келувчилар душ олди хоналарини айланиб, кўча ва уй кийимлари даҳлизидан махсус кийимлар даҳлизига ўтадилар.
Куча ва уй кийимлари ёки умумий даҳлизларда қуйида номлари келтирилган жойлар бўлиши керак:
- энг кўп сонли сменада ишловчилар учун ҳар 100 эркак кишига 2 кв.м ва ҳар 100 аёл кишига 3 кв.м ҳисобидан келиб чиқиб, кийимларни дазмоллаш, пойафзални тозалаш, соқолларни олиш, сочни қуритиш ва пардоз бериш (маникюр) учун майдонлар;
- агар кириш жойидан даҳлизгача масофа 30 м ва ундан ортиқни ташкил қилса ва бу жойда ҳожатхона лойиҳаланмаган бўлса, 1-2 тувакли ҳожатхона учун майдон.
Даҳлизларда жойлаштириладиган жавонлар (кенгликлари, одатда, 250 мм қабул қилинади) олд томонлари орасидаги масофалар қуйидаги тартибда лойиҳаланади:
- ўриндиқлар қўйилмаса 1 м;
- ўртасида бир қатор ўриндиқлар қўйилса 1,4 м;
- ўртасида икки қатор ўриндиқлар қўйилса 2,0 м.
Жавонларнинг олд томонларидан деворлар ёки парда деворларгача бўлган масофа 0,8 ( ўриндиқлар қўйилмаса ) ёки 1,2 м ни ( ўриндиқлар жойлаштирилса ) ташкил этиши даркор.
Даҳлизлар кийимларни осиш учун илгаклар билан жиҳозланадиган бўлса, 1 м узунликда 8 ёки 6 та илгак қабул қилинади. Гардеробда хизмат кўрсатиш ташкил этилган тақдирда, елка(штанга)ларда ўрнатилган илгаклар қаторлари орасидаги масофа 2 м , ўз-ўзига хизмат қилиш бўлса – 2,4 м лойиҳаланади. Илгаклар тик текисликда ўрнатилганда бу масофалар, мос ҳолда 1,2 ва 1,5 м ни ташкил этиши шарт. Илгаклар четлари орасидаги масофалар ҳамда илгаклар четлари билан девор ёки тўсиқлар орасидаги масофалар эса 0,6 ва 1,0 м қабул қилинади.
Гардероб билан қўшни жойларда чўмилиш хоналари (душ хоналари) жойлаштирилади. Душ тўрлари сони 4 та ва ундан ортиқ бўлса, душ хоналари ёнида душ олди жойлари лойиҳаланади.
Ҳар бир душ бўлими баландлиги ( полдан) 1,8 м ни ташкил этган (шифтга 0,2 м етказилмаган ҳолда), намга чидамли материалдан тикланган ҳамда сув шимимайдиган ашёлар билан қопланган парда деворлар билан ўралади. Юриш йўлагига қаратилган томонига эса намликка чидамли бўлган материалдан тайёрланган енгил эшик ўрнатилади ёки душ бўлимининг бу томони очиқ қолдирилиши ҳам мумкин.
Битта душ хонасида ўрнатиладиган душ тўрларининг сони 30 тагача қабул қилинади. Физиологик камчилиги бўлган кишилар учун индивидуал душлар (умумий душларнинг 10 фойизи миқдорида) лойиҳаланади.
Душ хонасининг ҳар бир қаторига 6 ва ундан ортиқ душ тўри ўрнатиладиган бўлса, душ қаторлари орасидаги соф масофа 2,0 м ни ташкил этиши керак. Қатордаги душ тўрларининг сони олтитадан камни ташкил қилса, бу кўрсатгич 1,5 м га тенг бўлади. Душ қаторлари билан деворлар орасидаги масофа , мос ҳолда 1,5 ва 1,0 м қабул қилинади.
Душ олди хоналари эни 0,3 м га тенг бўлган ўриндиқлар (бўйи ҳар бир кишига 0,4 м кенгликда) билан таъминланади. Ўриндиқлар қаторлари орасидаги масофа 1,0 м қўйилади.
Душ бўлимларининг умумий сони қуйида келтирилган 1-жадвал асосида аниқланади.
Душ ва душ олди хоналарини ташқи деворларга жипслаштириб жойлаштиришга рухсат этилмайди. Гардероб-душ бўлимларини бинонинг икки ва ундан ортиқ қаватларида лойиҳалаганда уларни усма-уст жойлаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Қўл-юз ювгичлар (умывальниклар) одатда гардеробда ёки унинг ёнидаги хонада ўрнатилади. Уларнинг 40 фойизини ишлаб чиқариш цехларида одамларнинг иш жойларига яқин бўлган майдонларда лойиҳалашга рухсат этилади.
1-жадвал

Ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳи

Бирта душ тўрига мўлжалланган одамларнинг ҳисобий сони*

эркаклар

аёллар

IIб, IIг, IIIа, IIIг

3

3

IIв, IIд, IIIб, IVб

5

4

Iв, IIа, IVа

7

6



15

12

*) Ёпиқ душ бўлимлари лойиҳаланадиган бўлса, ушбу жадвалга келтирилган бир душ тўрига тўғри келадиган одамларнинг ҳисобий сони 30 % га қисқартирилади.

Маъмурий идора ходимлари учун мўлжалланган қўл-юз ювгичлар ҳожатхонага киришдаги олд хонага ўрнатилади. Қўл-юз ювгич жўмраклари сони технологик жараённинг тавсифи ва энг кўп сонли иш сменасида ишлайдиган одамларнинг сонига биноан аниқланади. Бундай маълумотларни қуйида келтирилган 2-жадвалдан олиш мумкин.


2-жадвал

Ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳи

Битта жўмракка мўлжалланган одамларнинг ҳисобий сони*

Iа, IVв

7

Iб, Iв, IIIа, IIIб, IVа, IVб

10

II, IIIв, IIIг

20

*)Бошқарув органида, конструкторлик бўлимларида, жамоат ташкилотларида ва шунга ўхшаш жойларда ишлайдиганлар учун ҳар 40 кишига битта умывальник белгиланади.

Қаторда ўрнатиладиган жўмраклар ўқлари орасидаги масофа 0,65 м, энг четки жўмрак билан девор ёки парда девор орасидаги масофа эса 0,45 м бўлиши керак. Бир қаторда ўрнатиладиган умывальниклар сони 5 ва ундан ортиқ бўлса, қаторлар орасидаги масофа 2,0 м , 5 тадан кам бўлса –1,8 м ни ташкил этиши керак. Қўл-юз ювгичлар билан деворлар ёки парда деворлар орасидаги масофалар, мос ҳолда 1,5 ва 1,35 м ни ташкил этиши зарур.


Умывальниклар қатори билан жавонлар олд сиртлари орасидаги масофалар улар параллел жойлашган вақтда 2,0 м, агар қатор жавонларнинг четлари бўйлаб жойлашса, бу масофалар 1,5 м қабул қилинади.
Айлана қўл-юз ювгичлар гуруҳлари орасидаги соф масофа 1,2 м , бундай умывальниклар билан деворлар орасидаги масофалар 0,9 м қилиб белгиланади.
Душ олди ёки умывальник хоналарига ҳар 40 та аёлга ва ҳар 50 та эркакка битта ҳисобида оёқ ванналари ўрнатилади. Бундай ванналар орасидаги соф масофа 2,0 м ни ташкил этса, улар билан деворлар орасидаги масофалар эса 1,2 м қилиб белгиланади. Оёқ ванналари жўмраклари ўқлари орасидаги масофалар 0,7 м дан , четки ванналар билан деворлар орасидаги масофалар эса 0,5 м дан ортиқ қилиб белгиланади.
Санитарлик тугунлари (ҳожатхоналар) маиший хоналар жойлашган майдонларда, бевосита цехларда (иш жойидан узоғи билан 75 м масофада) ёки очиқ майдонларда (иш жойидан узоғи билан 150 м масофада) ўрнатилади. Кўп қаватли биноларнинг ҳар қаватида ёки қават ташлаб (ходимлар сонига боғлиқ ҳолда) ҳожатхона лойиҳаланади.
Иш жойларига яқин ерда ҳар 15 кишига битта ҳисобидан ҳожатхона туваклари ва писсуарлари ўрнатилади. Бундай ускуналарнинг битта ҳожатхонадаги сони 16 тадан кўп бўлмаслиги зарур. Эркаклар учун мўлжалланган ҳожатхоналарда туваклар билан писсуарлар сони тенг миқдорда ўрнатилади.
Ҳожатхонага кириш ўзи ёпилувчи эшик ўрнатилган тамбур (ҳожатхона олди хонаси) орқали амалга оширилиши керак. Ҳожатхонада туваклар бўлимлари бир-биридан полдан 0,2 м кўтарилиб турувчи ва баландлиги ( полдан ҳисоблаганда ) 1,8 м бўлган юпқа деворлар билан ўралиб турилиши лозим.
Писсуарлар ўқлари орасидаги масофа 0,7 м бўлиши керак. Лоток кўринишидаги писсуарларни ҳисоблаганда 1 кишига 0,6 м масофа белгиланади.
Ҳожатхона туваклари жойлашган қаторлар орасидаги масофа 2 м (бир қатордаги туваклар сони 6 ва ундан ортиқ бўлса) ёки 1,5 м (туваклар сони 6 тадан кам) қабул қилинади. Бир томони девор бўлганда бу кенглик 1,3 м қилиб белгиланади.
Кўп қаватли ишлаб чиқариш корхоналарида ҳожатхона бинонинг зинапоя катаклари ёнида лойиҳаланади. Бир қаватли шундай корхоналарда ҳожатхона бинонинг ертўла қисмида, болохонада ёки ўралган бошқа хоналарда жойлаштирилади.
Корхонанинг энг кўп сонли иш сменасида 15 ва ундан ортиқ аёллар меҳнат қилганда улар учун шахсий гигиена хонаси лойиҳаланади. Шахсий гигиена хонаси аёллар ҳожатхонаси ёнида ёки унга яқин жойда жойлаштирилади.
Бу бўлимнинг структураси ечиниш жойи (ўлчамлари ҳар бир кишига 0,7 кв.м майдон ҳисобидан аниқланади), муложаа хонаси (ҳар 100 та аёлга битта, ўлчамлари 1,8х1,2 кв.м) , умывальник (ҳар 4 та муложаа тўрига 1 та) ва гигиеник душ хонасидан (ўлчамлари 2,4х1,2 м) иборат бўлади.
Лойиҳанинг технологик қисмига мос ҳолда, цехларда иш пайтида қисқа вақт ичида дам олиш учун махсус хоналар жойлаштирилади. Бундай хоналарнинг юзалари энг кўп сонли иш сменасида меҳнат қиладиган ҳар бир ишчига 0,2 кв.м ҳисобидан аниқланади ва майдонлари 18 кв.м дан кам қабул қилинмайди.
Цехлар ичида ёки иш жойига яқин жойларда сув ичиш фонтанлари, автоматлари, жўмракли ёпиқ сиғимлари ва шунга ўхшаш ускуналар (энг кўп сонли иш сменасида ишлайдиган ҳар 100 кишига битта) ўрнатилади.
Санитарлик таснифи бўйича 1У гуруҳга мансуб бўлган ишлаб чиқариш корхоналарида , энг кўп сонли иш сменасида камида 100 та аёл меҳнат қилган тақдирда кўкрак болаларини эмизиш хоналари лойиҳаланади. Эмизиш хонасининг юзаси ҳар бир боқучи аёлга 1,5 кв.м деб олинса, кутиш хонаси майдони эса ҳар бир болага 0,7 кв.м ҳисобидан аниқланади.
Саноат корхоналарини лойиҳалаш жараёнида уларнинг таркибига соғлиқни сақлаш хоналарини жойлаштириш лозим. Бу хоналар соғликни сақлаш пунктлари, илгари кўрсатиб ўтилган аёлларнинг шахсий гигиена бўлимлари, оёқ ванналари ва шуларга ўхшашлардан иборат бўлади.
Тиббиёт хоналари беморларни эвакуация қилиш жараёнига қулайлик яратиш мақсадида ёрдамчи биноларнинг биринчи қаватида, чиқиш эшикларига яқин жойда жойлаштирилади.
Қорхонада ишлайдиган кишилар сони 300 ва ундан ошганда фельдшерлик пунктлари лойиҳаланади. Бу пунктнинг таркиби ва майдони 3-жадвалда келтирилган маълумотлар асосида белгиланади.

3-жадвал






Хоналар номи

Майдон, м2

1.

Даҳлиз ва рўйхатдан ўтиш жойи (регистратура)

18

2.

Ярани (тоза ва чиркли) боғлаш хонаси

36(18+18)

3.

Касал қабул қилиш хонаси

12

4.

Тиш даволаш бўлими

12

5.

Тиббий ходимларнинг новбатчилик хонаси

9

6.

Иш қуроллари қўйиладиган жой (кладовка)

6

7.

Касалларнинг вақтинча жойлашадиган хонаси

9

8.

Эркаклар ҳожатхонаси, кириш бўлими умывальник билан

1та тувакка

9.

Аёллар ҳожатхонаси, кириш бўлими умывальник билан

1та тувакка

Ишлаб чиқариш цехларида майдони камида 9 кв.м дан иборат бўлган кийимларни тозалаш ва қуритиш хоналари жойлаштирилади.


Саноат корхоналарида ишлаётган одамларни овқатлантириш учун зарур бўлган умумий овқатланиш хоналари лойиҳаланади. Умумий овқатланиш хоналаридаги ўринлар миқдори энг кўп сонли иш сменасида меҳнат қилаётган ишчилар сонига қараб белгиланади. Ишчилар сони 30 тагача бўлганда корхонада овқат қабул қилиш хонаси (майдони энг ками билан 12 кв.м олинади), 200 ёки ундан ошганда эса ошхона лойиҳаланади. Энг кўп сонли иш сменасида ишлайдиган кишиларнинг ҳар 4 тасига 1 та жой ҳисобидан овқатланиш корхоналаридаги умумий ўринлар сони аниқланади.
Лойиҳалашда ишчиларнинг ошхонада бўлишига 20 минут, буфетда бўлишларига эса 12 минут вақт белгиланади. Овқатланиш тизимини ҳисоблашда энг кўп сонли иш сменасидаги 60 % ишловчилар ошхонадан, 20 % - буфетдан, 10 % овқат қабул қилиш хонасидан фойдаланади деб олинади. Қолган 10% ишчилар меҳнат таътилида ёки турли сабаблар билан ишга келмайди деб қаралади.
Юқорида таъкидланганидек, жойлар сонини ҳисоблашда ишчиларнинг тушлик танаффусларида ҳар бир ўринга 4 марта ўтирилади деб олинади. Баъзи ҳолларда корхонада битта танаффус фақат овқатланиш учун ажратилади. Бундай вақтларда овқатланиш корхоналаридаги ўринлар сони иш сменасидаги ишчилар сонига тенг қилиб белгиланади. Одатда, овқатланиш жараёни ўз-ўзига хизмат қилиш шаклида амалга оширилади.
Умумий овқатланиш хоналари биноларнинг биринчи қаватида жойлаштирилади. Бу хоналардан ташқарига чиқиш алоҳида бўлиши керак. Ошхона ёки буфет бинонинг бошқа қаватларида жойлаштириладиган бўлса, унда бу хоналарга хизмат кўрсатиш мақсадида юк кўтарувчи лифт ўрнатилиши керак.
Умумий овқатланиш корхоналари ёнида одатда маънавият ва марифат хоналари жойлаштирилади. Уларнинг майдонлари 4-жадвал асосида қабул қилинади.
4-жадвал



Хоналар


Хоналар майдони-м2, цехнинг энг кўп сонли иш сменасида ишлайдиганлар сони қуйидагича бўлганда:

100 гача

100 дан
200 гача

200 дан
400 гача

400 дан
800 гача

800 дан
1000 гача

1000 дан ортиқ

Маънавият хонаси

24



36



36



54



54



72



Мажлислар зали

Цехнинг энг кўп сонли иш сменасида ишлайдиганлар сонининг 30 фоизига мўлжалланади.Ҳар бир кишига 0,9-1,2 м2 майдон ҳисобида

Ёрдамчи биноларга шунингдек, бошқариш мақсадлари учун мўлжалланган раҳбар ходимларнинг иш кабинетлари, йиғилишлар ва мажлислар заллари, конструкторлик бюроси хоналари, ўқув машғулотлари ўтказиладиган ва жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатадиган хоналар лойиҳаланади.
Цех жамоат ташкилотлари хоналарининг майдонлари 5-жадвалга мос ҳолда қабул қилинади.

5-жадвал




Жамоат ташкилоти номи

Хоналар майдони-м2, цехда рўйхат бўйича ишлайдиган ходимлар сони қуйидагича бўлганда:



300 гача


300 дан
500 гача



500 дан
1000 гача



1000 дан
1500 гача



1500 дан ортиқ



Касаба уюшмаси

12 24 36 42 48

Камолот

- 12 12 18 24

Партия

- 12 12 18 24

Кўпчилик ҳолларда бир ходимга тўғри келадиган майдоннинг миқдори 4 кв.м га тенг деб, хоналар юзалари ҳисобланади. Конструкторлик бюроси хоналарининг юзасини аниқлашда эса ҳар бир ходимга мўлжалланган майдон 6 кв.м га тенг деб олинади.


Раҳбар ходимларнинг иш кабинетлари юзаси уларнинг сони 150 тагача бўлганда барча ишчи хоналар майдонининг 15 % ни ташкил этиши керак. Раҳбар ходимлар сони 150 тадан ошса, бу миқдор 10 % ни ташкил этади.
Мажлислар залида ўринлар сони 100 тагача бўлса, ҳар бир жой учун 1,2 кв.м майдон ажратилади. Ўринлар сони 100 дан ошганда эса бу миқдор 0,9 кв.м га тенг бўлади.
Ўқув машғулотлари хонаси майдони ҳар бир кишига 1,75 кв.м дан юза тўғри келиши ҳисобидан аниқланади.
Ёрдамчи биноларниниг конструктив ечимларига ҳам ишлаб чиқариш биноси ечимига ўхшаш талаблар қўйилади. Кўпинча ИИС-04 конструкциялар серияси қўлланилади. Устунлар тўри 6х6 м олинади. Каркаснинг барча элементлари темирбетондан тайёрланади. Устунлар кесими 300х300 мм бўлиб бир ёки икки қаватли ишлаб чиқарилади. Тўсинларнинг устунлар билан бирлашган тугунлари «ёпиқ рафақ» кўринишида бажарилади. Тўсинларнинг баландлиги 400 мм бўлиб, токчалардан иборат. Кўндаланг раманинг устиворлиги элементларни тугунда бикр қилиб бирлаштириш орқали ҳал этилади. Бинонинг ҳарорат чоклари жуфт устунлар қабул қилиш йули билан ечилади.
Каркас устунлари бино ўкларига нолли усулда боғланади. Ташқи деворлар ўз юкини кўтарувчи ёки осма турдаги конструкцияда бажарилади. Ташқи девор сифатида йирик панеллардан фойдаланиш ғиштли деворга нисбатан ҳар бир кв.м юза учун 10% миқдорида фойда келтиради. Бино томлари чордоқли ва чордоқсиз конструкцияларда бажарилади.


Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling