Саноат бинолари фанидан «autocad» дастури ёрдамида


Цехларнинг бош режаларини тузиш


Download 1.37 Mb.
bet14/15
Sana23.12.2022
Hajmi1.37 Mb.
#1048343
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Autocad Саноат бино

4. Цехларнинг бош режаларини тузиш


Саноат ишлаб чиқариш корхоналари шаҳар ёки туманнинг аввалдан тайёрланган бош режасига биноан жойлаштирилади. Ишлаб чиқариш учун мўлжалланган худудни тежаш, унда саноат корхонасини қулай жойлаштириш катта самара беради. Ишни амалга оширишда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига (ЎзРСТ 21.204-93. «Бош режалар ва…» Т, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, 1993, 88 бет.) тўла риоя қилиш зарур.


Бош режаларни ишлаб чиқиш жараёнида ташқи ишлаб чиқариш, транспорт ва бошқа ўраб турувчи корхоналар ва муҳандислик тармоқлари билан боғланиш, яшаш жойлари билан алоқани ўрнатиш; чиқиндиларни ташлаш жойлари, сув тарқатувчи ва тозаловчи иншоотларни жойлаштириш, корхона ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлик бўлган транспорт, муҳандислик ва бошқа объектларнинг борлигига эътибор бериш, алоҳида корхоналарнинг келажакдаги ривожланиши каби муҳим масалалар ҳисобга олинади.
Саноат тугунлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қурилиш худудининг табиий иқлим хусусиятлари (ҳаво ҳарорати, нисбий намлиги…) албатта ҳисобга олинади. Иншоотларнинг жанубга, жанубий-ғарбга, ғарбга, шарққа ва жанубий-шарққа қаратилган фасадлари бўйлаб баланд ўсиб, ташқи деворларга соя қилувчи дарахтлар ўстирилишига эътибор бериш керак.
Шаҳарда бир ёки бир неча саноат худудлари бўлиши мумкин. Саноат худудлари тасмали (яшаш жойи бўйлаб) ва чуқурлик усулларида режалаштирилади. Биринчи усул ишлаб чиқариш корхоналари санитария тавсифномаси бўйича бир хил ёки яқин синф бўлган ҳолда қўлланилади.
Бош режани тузиш жараёнида саноат худудини ўтиш йуллари ва магистраллар билан кварталларга бўлишади.
Бўйлама ўтиш йуллари буйича бир неча кварталларни бирлаштириш «панель» деб юритилади. Бундай усулни квартал-панелли қурилиш деб аташади. Кварталлардан бажарилган технологик жараёнлар қисмларини бир бўлимга бирлаштириш квартал-бўлимли қурилиш деб юритилади.
Ҳудудларни ва ишлаб чиқариш корхоналари бош режаларини ишлаб чиқиш жараёнида худудни технологик белгиларига қараб бўлимларга ажратишга эътибор берилади. Саноат худуди қуйида номлари келтирилган тўртта бўлимга ажратилади.

  1. Завод олди бўлими. Бу бўлимга маъмурий, соғликни сақлаш, ўкув муассасалари, жамоат ташкилотлари, маданий оқартув хоналари, тажриба, илмий-тадқиқот бўлимлари, кириш йуллари, транспорт турар жойлари ва шуларга ўхшашлар киради.

  2. Ишлаб чиқариш бўлими. Бу бўлимга корхонанинг асосий ва ёрдамчи цехлари тўпланади.

  3. Ёрдамчи бўлим. Бу бўлим энергетика, муҳандислик тармоқлари ва шунга ўхшаш иншоотлардан ташкил топади.

  4. Омбор бўлими. Омбор бўлимига материаллар, яримфабрикатлар ва тайёр маҳсулотларни сақлаш бинолари, транспорт иншоотлари киради.

Бош режани тузиш даврида юқорида кўрсатиб ўтилган бўлимларни ишлаб чиқариш корхонасида амалга ошириладиган технологик жараёнга мос келадиган қилиб жойлаштирилади.
Ҳудудни бўлимларга ажратиш вақтида пиёдалар ва транспорт йулларини ўтказилишига эътибор берилади. Бу йуллар хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда лойиҳаланади. Икки хил вазифани бажариш учун мўлжалланган бу йўллар бир-биридан ҳимоя қилинмоғи лозим. Уларнинг кесишув жойлари турли хилдаги сатҳларда лойиҳаланади.
Бош режани тузишда ётиқ бўлимлаш билан бир қаторда тик бўлимлаш масаласига диққат қилинади. Тик бўлимлаш қуйидагиларга бўлинади: ер усти, ердан баландликдаги ва ер ости бўлинмалари. Ер устидан одамлар ва транспорт ҳаракат қилади, ердан баландликдаги бўлимда асосий цехлар жойлаштирилади, ер ости бўлимига омборлар ва бошқа ёрдамчи цехлар лойиҳаланади.
Ишлаб чиқариш корхонасининг хусусиятига қараб бош режадаги қурилиш зичлиги умумий майдоннинг 30-60% атрофида қабул қилинади. Бош режа лойиҳаси тегишли техник-иқтисодий кўрсатгичлар бўйича асосланади.
Ишлаб чиқариш ҳудудини қурилиши-қурилиш зичлиги бўйича Пз. Пз умумий қурилиш майдонининг ишлаб чиқариши ҳудуди майдонига бўлиш орқали аниқланади. Бу кўрсатгичнинг энг кичик миқдори меъёрий ҳужжатларда келтирилади. Масалан, металлургия заводлари учун Пз=28-35 %, химия учун -30 %, текстил, нефть саноати учун -50 %, пахтақоғоз ва атлас газмоллар корхоналари учун -60 % ва ҳоказо. Бу кўрсатгич ҳам йўллар, муҳандислик тармоқлари, ободонлаштириш каби омиллар орқали саноат биносининг нархига таъсир кўрсатади.


Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling